Дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди
Фото: Муҳсин Умурзоқов «Халқ сўзи»
«Ўзгидромет» 5-6 апрель кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Унга кўра, 5 апрелда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Эртаси куни ҳам Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин.
5-6 апрель кунлари ҳарорат фони анча юқори бўлиши сақланиб туради. Кундуз кунлари ҳаво 23-28 даражагача, баъзи жойларда 30 даражагача исийди.
Шамол 7-12 метр/секунд тезликда эсади, республика бўйича баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг