Дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлиши айтилди

18:16 25 Апрель 2025 Жамият
205 0

Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»

«Ўзгидромет» 26-27 апрель, дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Ушбу кунларда ҳаво ҳароратининг кўтарилиши давом этади. 26 апрель куни кундузи ҳаво ҳарорати 27-30 даражагача, 27 апрель куни 32-35 даражагача исийди. Шимол, жануб ва чўл ҳудудларининг баъзи жойларида ҳарорат дам олиш кунлари 36-39 даражагача исийди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер