Даладан дастурхонга

16:57 12 Июль 2024 Жамият
376 0

Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Андижон шаҳридаги деҳқон бозорларида «Даладан дастурхонга» номли арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари савдо ярмаркаси ташкил этилди. Унда вилоятда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозордан арзон нархда сотилмоқда.

— Деҳқонларимизга, чорвадору, боғбонларимизга раҳмат, — дейди харидор Абдуфатто Абдухалилов. — Маҳсулотлар сифатли ва арзон. Масалан, пахта ёғини 12 минг сўм, шакарни 13 минг 500 сўм, мол гўштини 60 минг сўм, гуручни 15 минг сўмдан харид қилдим.

Ушбу савдо расталарида 40 турдан зиёд маҳсулотлар 30 фоиз арзонлаштирилган нархда сотилмоқда.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер