"COVID-19" Хитойдаги лабораторияда пайдо бўлган — CDC собиқ раҳбари

15:48 28 Март 2021 Дунё
1652 0

Иллюстратив фото

Коронавирус Хитойдаги лабораторияда пайдо бўлган. Бу фикрларни АҚШ Касалликлар тарқалиши ва назорат қилиш маркази (CDC)нинг собиқ раҳбари Роберт Редфилд илгани сурмоқда, дейилади "CNN" телеканали хабарида.

Унга кўра, ушбу инфекция 2019 йилнинг сентябрь ёки октябрь ойларида Ухан шаҳрида тарқалишни бошлади.

"Бу вирус сентябрь-октябрь ойларида Ухан шаҳрида тарқалишни бошлаган. Бу менинг тахминим, бу шунчаки фикр ... Мен ҳали ҳам Ухан шаҳрида лаборатория ушбу инфекцияни тарқалиши "хизмат қилган" деб ўйлайман", дейди мутахассис.

Редфилд, шунингдек, коронавирус одамга кўршапалаклардан юқиши мумкинлигига ишонмаслигини айтмоқда. 

Унинг сўзларига кўра, одам ҳайвондан ҳар қандай вирусни юқтирганда, касаллик мослашиши ва жуда юқумли бўлиши учун кўпроқ вақт керак бўлади.

2019 йил охирида Хитойда коронавируснинг янги — "COVID-19" турига сабаб бўлган инфекция тарқалиш авж олди. Вирус дастлаб  Хубей вилоятида жойлашган Ухан шаҳрида қайд этилган. 

2019 йилнинг 11 март куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунёда "COVID-19" пандемиясини эълон қилди. Ўша йилнинг 29 март куни Хитой ўз ҳудудида коронавирус эпидемияси тугаганлигини эълон қилди. Аммо касаллик бутун дунёга тарқалиб кетди. Сўнгги маълумотларга кўра, бугунги кунга келиб ушбу инфекция билан зарарланганлар сони 125 миллион нафардан ошиб кетди. У келтириб чиқарган касаллик асоратлари туфайли ҳаётдан кўз юмганлар сони аллақачон 2,5 миллион нафардан ортди.

Олдинроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) “Covid-19” пандемияси келиб чиқишига сабаб бўлган эҳтимолий фаразни маълум қилгани, унга кўра, вирус “оралиқ-восита” орқали инсонларга юқтирилиши туфайли пандемия келиб чиққани ҳақида хабар бергандик.

Шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ҳайвонларда коронавирус манбаини аниқлай олмагани, Хитой Халқ Республикаси Соғлиқни сақлаш миллий комиссияси мутахассиси Лян Ваннанга кўра, тадқиқот давомида кўршапалаклар ва панголинлар орасида "SARS-CoV-2" ўхшаш вируслар топилган, аммо олинган намуналар айнан шу ҳайвонлар "SARS-CoV-2"нинг асл манбаи эканлигини тахмин қилиш учун кескин фарқ қилиши ҳақида маълум бўлган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер