"Covid-19" билан зарарланиш эҳтимоли жуда юқори жойлар маълум қилинди
Иллюстратив фото
АҚШнинг Стэнфорд ва Шимоли-Ғарбий университетлари мутахассислари ресторанлар, спорт заллари ва меҳмонхоналар коронавирус инфекцияси юқтириш эҳтимоли жуда юқори хавфли жойлар эканлигини аниқлашди.
Олиб борилган тадқиқотларга кўра, жамоат жойларида коронавирус инфекцияси билан зарарланиш эҳтимоли 10 фоиздан 85 фоизгача бўлган ҳолатларга тўғри келган.
Ушбу хулосани чиқариш учун мутахассислар махсус дастур орқали 98 миллион кишининг соатлик ҳаракатини кузатиб боришган. Бу спорт заллари, ресторанлар, черковлар, автосалонлар, озиқ-овқат дўконларига ва бошқа жойларга боришда вирус тарқалишини симуляция қилишга имкон берган.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, ташриф буюришни чеклаш касаллик тарқалишини 80 фоизга камайтириш имконини беради.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг