«Чуваланчи»да 60 йиллик ичимлик суви тармоғи янгиланяпти
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Бағдод туманидаги «Чуванланчи» МФЙ аҳолиси бундан 60 йил олдин тортилган ичимлик суви тармоғидан фойдаланишда қийналаётган эди. Айни пайтда давлат дастури доирасида ушбу маҳаллага 5 км ичимлик суви тармоғи тортиш, уни ҳар бир хонадонга алоҳида олиб кириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Битта сув минораси ўрнатиш ва тик қудуқ қазиш ҳам бажарилмоқда. Бу маҳалладаги 300 та хонадонни сифатли ичимлик суви билан таъминлаш имконини беради.
Маҳалла раиси Файзулло Боқиевнинг маълум қилишича, сўнгги икки йилда 1,1 км ички йўллар асфальтланди. «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси ғолиби сифатида 3,5 км ички йўллар асфальт қилинишига эришилди. 2023 йилнинг ўзида маҳалла инфратузилмасини яхшилаш мақсадида давлат бюджети маблағлари ҳисобига 2 млрд. сўмликдан зиёд лойиҳалар амалга оширилди.

— Ўтган асрнинг олтмишинчи йилларида дашт ерлар ўзлаштирилиб, янги маҳаллага ичимлик суви тармоғи тортилганди, — дейди «Чуванланчи» маҳалласида яшовчи 90 ёшли Нўмонжон ота Янгибоев. — Шу боис тармоқда узилишишлар кўп бўлар, бундан маҳалла қийналарди. Эндиликда нафақат уйимиз, балки хонадонимиз ичкарисига ҳам алоҳида сув тармоғи ўрнатилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг