Чустда теримчиларга 8,9 миллиард сўм хақ тўланди

12:32 10 Октябр 2018 Иқтисодиёт
2503 0

“Халқ сўзи Online”. Қудратилла Нажмиддинов/Наманган. Чуст тумани давлатга пахта сотиш бўйича шартномавий режани бажарди. Ҳосилни йиғиштириб олишга қатнашган теримчиларга 8,9 миллиард сўм хақ тўланган.

Йиғим-терим иштирокчилари меҳнатининг ўз вақтида ва муносиб ҳисоб-китоб қилиниши натижасида терим уюшқоқлик билан ташкил этилиб, туман пахта тайёрлаш шартномавий режасини вилоятда биринчи бўлиб уддалади.

Айтиш керакки, шундоқ ҳам сув тақчил бўлган Чустда деҳқончилик қилиш осон эмас. Жорий йил ёзининг одатдагидан юқори ҳарорати эса бу муаммони анча жиддийлаштирди.

Шунга қарамай 4004 гектар майдонда деҳқончилик қилган 287 фермер хўжалиги меҳнатчиларининг кўзланган даражада ҳосил яратилганидан ва қисқа муддатда териб олинганидан кайфияти чоғ. Ҳозирга қадар йиғиб олинган ҳосилни хомчўт қилган ҳисобчиларнинг айтишига қараганда тармоқнинг йиллик даромади 36 миллиард сўмдан ортади. Бу, пахтакорнинг ҳамёнига яхшигина пул тушади, дегани.

Қайта ишлаш корхоналарига 10270 тонна хом ашё етказиб берган туман пахтакорлари теримни жадал давом эттиришяпти. Мавсум оҳирига қадар шартномавий режага қўшимча яна 4 минг тонна ҳосил йиғиб олишни мақсад қилинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер