Чустда инновация форуми иш бошлади
Бугун Чуст шаҳридаги Маданият марказида «Ҳудудларни инновацион ривожлантириш бўйича Чуст тажрибаси, ҳудудий илмий-инновацион салоҳият, эришилган натижалар ва истиқболли режалар таҳлили» мавзусида ҳудудий форум иш бошлади. Унда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ҳамда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов иштирок этишмоқда.
- Инновацияга эътибор бу аввало ёшларга, хусусан илм-фанга бўлган эътибордир. Чунки Чуст тумани инновацион ҳудуд номини олиши баробарида, аввало, ёшларнинг энг илғор лойиҳалари амалга тадбиқ этилади. Мазкур форум бошланиши. Халқаро доирадаги форумларни ҳам Чустда ўтказиш мақсадимиз бор. Бу ўз навбатида ёшлар бандлигини таъминлашда катта аҳамиятга эга, -деди анжуманда сўз олган Ш. Абдураззоқов.
Анжуман давомида Наманган муҳандислик-қурилиш институти томонидан ишлаб чиқилган тажриба конструкторлик ишланмаларини тижоратлаштиришга тайёрлаш тўғрисидаги лойиҳалар тақдим этилди.
Форум доирасида соҳага оид 30 дан ортиқ инновацион лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ
«Халқ сўзи»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг