Чуст тумани ҳокимининг автомобиль жарималари салкам 20 миллион сўмга етди

18:53 23 Декабрь 2021 Жамият
899 0

Наманган вилояти Чуст тумани ҳокимининг хизмат автомобиллари мунтазам равишда йўл ҳаракати қоидаларини бузмоқда. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар берди.

Қайд этилишича, Бекзод Ҳамдамовга тегишли «Cobalt» ва «Nexia-3» русумли автомашиналар 30 мартадан ортиқ йўл ҳаракати қоидаларини бузган. Жарималарнинг умумий миқдори 13,5 миллион сўмни ташкил этади. Улар орасида 2018 йил учун қонунбузарликлар мавжуд.

 

 

 

Бундан ташқари, маҳаллий МЧЖга тегишли «Trailblazer» автомашинаси ҳам норасмий равишда ҳокимнинг хизмат машинаси ҳисобланади. Ушбу автомашинада жами 6 миллион 425 минг сўм жарима тўпланган.

 

 

Маълум қилинишича, жарималарнинг аксарияти тезликни оширганлик учун қайд этилган. Кўплаб қонунбузарликларга қарамай, ҳокимнинг автомашиналари вақтинча сақлаш жойига жўнатилмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер