Чуст тумани ҳокимининг 3 та автомашинаси жарима майдончасига жойлаштирилди
Наманган вилояти Чуст тумани ҳокимининг автомашиналари йирик миқдорда жарима солингани учун жарима майдончасига жойлаштирилди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, Бекзод Ҳамдамов 2018 йилда қонунбузарликларни ҳисобга олган ҳолда 42 та жарима йиғган.
ЙҲХБ маълумотларига кўра, «Cobalt» русумли автомашинанинг жами 17 та жарима суммаси 7 626 000 сўмни ташкил қилади.
«Nexia-3» русумли автомашинадан 5 миллион 302 минг 900 сўмлик 15 та жарима аниқланган. Ушбу автомашина вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Жамшид Баҳодировга бириктирилган.
«Trailblazer» учун 10 та жарима миқдори 7 775 000 сўмни ташкил этади.
Қайд этилишича, барча қоидабузарликлар тезликни ошириш билан боғлиқ.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг