Чумчуқдан қўрққан тариқ экмайди ёхуд йўл ёқасидаги доска-бозорлардан ким манфаатдор?
Одамларга қанчалик кўп қулайлик яратилса, яна ҳам кўпроқ қулайликка эришишга уринади. Сабаби кўп қулайликлардан кўп манфаат олса бўлади.
Гап шундаки, шаҳримиз кўчаларини айлансангиз, бир ҳолатнинг гувоҳи бўласиз. Яъни йўл ёқасига жойлашиб олиб, сигарет, қурут, писта, сақич каби майда молларни сотаётган юртдошларимиз жуда кўп учратамиз. Бундай йиғма “бозорча”лар одамларга, айниқса, ҳайдовчи ва йўловчиларга бир қатор қулайликлар яратса-да, йўлларда ҳаракатланаётган автомашиналарга халақит бериши ҳам бор гап.
Баъзи ҳолатларда, ҳайдовчилар шу каби "ишбилармонлар"дан норози бўлишининг боиси ҳам шунда.
Ачинарлиси, ҳали балоғатга етмаган ёшлар ҳам ўзлари учун "қулай" жойлардан тамаки харид қилиш ҳолатлари учраб турибди. Чунки бу доска-“бозор”ларда кўпинча уларнинг ёши эътиборга олинмайди. Сотувчига харидор ким бўлишидан қатъий назар, пул берса бас.
Шу ўринда бир савол туғилади: бундай нохуш ҳолатларга йўл қўймаслик учун амалда қандайдир тартиб борми ёки асфальтдаги "расталар" фаолиятидан кимлардир манфаатдорми?!
Муроджон РАҲМАТОВ,
ЎзЖОКУ талабаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг