Чорвачиликни ривожлантириш лойиҳалари учун 2022 йилда халқаро молия ташкилотларидан 500 миллион доллар жалб этилади

17:26 16 Февраль 2022 Сиёсат
761 0

Фото: president.uz

Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Сувни тежаш технологиялари ёрдамида озуқа экинлари етиштиришни йўлга қўйган хўжаликларни қўллаб-қувватлаш учун уларга:

— ҳар бир гектар учун 8 миллион сўм субсидия берилади;

— хорижий кредитлар 10 йил муддатга 3 йил имтиёзли давр билан ажратилади;

— кредит фоизининг 14 фоиздан ошадиган қисмига компенсация ва кредит суммасининг 50 фоизига кафиллик берилади;

— гўшт ва сут учун бюджет ҳисобидан бериладиган субсидия миқдори 2 бараварга оширилади.

Вилоят ва туман ҳокимлари йил якунига қадар ушбу йўналишда 100 минг аҳоли бандлигини таъминлашга масъул бўлади.

Президент 2022 йилда халқаро молия ташкилотларидан 500 миллион доллар жалб этиб, чорвачиликни ривожлантириш лойиҳаларига йўналтириш зарурлигини қайд этди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер