Чортоқда 800 млн сўм кредит маблағлари ўзлаштириб юборилди

13:07 30 Апрель 2021 Иқтисодиёт
941 0

Чортоқ туманида кредит маблағларини талон-торож қилган МЧЖ раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди. 

Департаментнинг Чортоқ туман бўлими томонидан Янгиқўрғон туманлараро судининг хусусий ажрими юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «Н.С.» МЧЖ раҳбари Н.О. томонидан АТБ «Микрокредитбанк» Чортоқ филиалидан «акфа эшик ва ромлари ишлаб чиқариш ускуна ва хом ашё сотиб олиш» мақсадида 800 млн сўм кредит маблағларини олиб, кредит маблағлари эвазига ишлаб чиқариш цехини ташкил этмасдан, ўзлаштириш орқали банк манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Н.О.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер