Чўлдаги мўъжиза — Сичанкўл соҳилларидан фоторепортаж
Фото: Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ/«Халқ сўзи»
Сичанкўл – Қашқадарё вилоятидаги энг йирик кўллардан бири ҳисобланади. Миришкор туманининг Туркманистон Республикаси билан чегара ҳудудида жойлашган ушбу сув ҳавзасининг умумий майдони қарийб 7 минг квадрат метрга тенг. Кўл сизот сувлардан ҳосил бўлган. Барча томони қип-қизил чўл, қум барханларидан иборат.
Сичанкўл чўл ўртасида жойлашган бўлсада, унинг соҳиллари барча фаслларда ўзига хос гўзаллик касб этади. Айниқса, баҳор фаслида кўл атрофида турли ноёб қушлар, гуллар, ўсимликларни кўриш мумкин.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг