Чироқчида мудҳиш ЙТҲ содир бўлди. Қурбонлар бор

16:26 08 Апрель 2020 Жамият
1022 0

архив фото

Қашқадарё вилоятида Nexia иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси натижасида икки киши вафот этди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 7 апрель куни соат 18:00 ларда Чироқчи тумани "Аннарўз" маҳалласи Аннарўз қишлоғида яшовчи Х.Тулаев ўз бошқарувида бўлган Nexia русумли автомашинаси “Аннарўз-Оқтўнли” йўлида бошқарувни йўқотган. Шундан сўнг йўл четидаги дарахтга урилган.

Натижада автомашинада бўлган йўловчилар М.Б ва Ғ.Х.лар ҳодиса жойида вафот этган бўлса, Х.Т ва Й.Р.лар тан жароҳати олиб туман шифохонасига ётқизилган.

“Оммавий карантин тадбирида уйда ўтирмаган бу фуқаролар ўз умрига ўзи зомин бўлди десак, муболаға эмас”, дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер