Чироқчи туманида тез тиббий ёрдам ҳайдовчиси калтакланди
12 декабрь куни Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида фуқаро кечки 17:10 да тез тиббий ёрдам чақирган.
"Тез тиббий ёрдам бригадаси 8 км масофага 14 дақиқада етиб борган", — дейилади Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси берган хабарда.
Хонадонда беморнинг ўғли экани тахмин қилинаётган шахс бригада ҳайдовчиси билан жанжаллашиб, унинг юз қисмига жароҳат етказган.
Маълумотларга кўра, ҳолат юзасидан ички ишлар идораларига хабар берилган бўлиб, вазият бошқарма томонидан назоратга олинган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг