Чирчиқда коронавирус юқтирганликда гумон қилинаётган 18 ёшли аёл фарзандли бўлди

19:07 13 Апрель 2020 Жамият
1194 0

foto by: Google

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги махсус карантин зонасида бўлиб турган аёл фарзандли бўлди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2002 йилда туғилган Дўстёрова Севара 27 март куни Қозоғистон Республикасидан автобус орқали оила аъзолари билан келганлиги сабабли карантинга олинган эди.

Ҳомиладорлиги туфайли 12 апрель куни соат 22:00 лар атрофида Тез ёрдам машинасида Тошкент вилояти Перинатал марказига жойлаштирилган. Эртасига соат 10:00 лар атрофида ўғил фарзандни дунёга келтирган.

Ҳозирда она ва боланинг соғлиғи яхши, вазият малакали шифокорлар назоратида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер