Чирчиқда депутатликка номзод иккита сайлов участкасида ноқонуний ҳаракат олиб бораётгани аниқланди, маълумот прокуратурага юборилди
Фото: "Халқ сўзи".
Халқаро матбуот марказида ўтказилган навбатдаги брифингда МСКнинг котибият раҳбари Х. Маматов сайлов қонунчилигига зид хатти-ҳаракатлар бўлаётгани ҳақида тўхталиб ўтди.
“Айрим сайлов участкаларида сайлов маълум бир қонунбузилишларга йўл қўйилаётгани тўғрисида хабарлар келмоқда. Хусусан, бир сайловчи томонидан 2 ёки 3 нафар сайловчи ўрнига бюллетень берилгани, сайловолди ташвиқоти олиб борилгани, оилавий овоз беришга шароит борлиги ҳақида мурожаатлар бўлди.
Чирчиқ шаҳридаги 197 ва 198 сайлов участкаларида Чирчиқ шаҳар кенгашига номзод ДАФТИРОВ САРДОР РАВШАН ўғли 1991 йилда туғилган “Адолат” СДПдан номзод ташвиқот тадбирларини олиб бораётганлиги” ҳақида мурожаат бўлди, ҳолат зудлик билан назоратга олинди ҳамда Прокуратура органларига юборилди. Натижаси ҳақида қўшимча ахборот берилади. Эслатиб ўтамиз 21-декабрдан бошлаб сайловолди ташвиқотини олиб бориш Сайлов кодексига мувофиқ тўхтатилган”, дея гапириб ўтган Худоёр Маматов.
МСКнинг котибият раҳбари ноқонуний ҳаракатларга барҳам берилаётганини ҳам таъкидлади.
— “Бекобод туманидаги 260-сайлов участкаларида оилавий овоз беришга ҳаракатлар бўлаётганлиги ҳақида мурожаат бўлди”. Бироқ, бу ҳаракатлар УСК аъзолари томонидан ўз вақтида бартараф этилган, — деди Х. Маматов.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг