Чиқиндиларни бошқариш агентлигига директор тайинланди

15:59 05 Февраль 2025 Жамият
342 0

Фото: Facebook

Президентнинг тегишли қарори билан Ҳасанов Шарифбек Шамсиддинович Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Экология вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Шарифбек Ҳасанов 1990 йилда Бухоро вилоятида туғилган. 2013 йилда Буюк Британиянинг Cардифф Метрополитан университети (бакалавр), 2015 йилда Суррей университетини (магистратура) тамомлаган.

Тайинловга қадар у Ҳисоб палатаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда турли давлат бошқарув органларида фаолият юритган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер