Чиқиндидан автомобилсозликда фойдаланилмоқда
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Андижон шаҳрининг 6 та ҳудудида «Bio tex eko» МЧЖ томонидан замонавий чиқиндихоналар ташкил этилди. Бунинг натижасида аҳоли маиший чиқиндиларни турларга ажратган ҳолда топширмоқда.
– Одатда бу каби масканлар қўланса ҳиддан иборат бўлади, – дейди корхона раҳбари Шамсиддин Ҳасанов. – Бизнинг манзилда анвойи гуллар ифорию, қушларнинг хониши эътиборингизни тортади. Чиқиндиларни турларга ажратиб, қабул қилиш орқали покизаликка эришмоқда.
Топширилган чиқинди бир кунда 2 тонна хом ашёни қайта ишлаш имконига эга бўлган корхона томонидан тайёр маҳсулотга айлантирилиб, автомобилсозликда қўлланилмоқда.


Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг