Чинозда ЙТҲ оқибатида бир киши ҳалок бўлди

20:53 29 Июль 2020 Жамият
1400 0

Жорий йилнинг 29 июль куни тахминан соат 09:00ларда Тошкент вилояти Чиноз тумани ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга бўлган М39 автомобиль йўлида 1989 йилда туғилган ҳайдовчи, Сирдарё вилоятида истиқомат қилувчи Р.Ш. Lacetti русумли автомобилни Тошкент шаҳри томондан Сирдарё вилояти томонга бошқариб кетаётган бўлган.

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабарига кўра, у шу йўлнинг 866-километрида руль бошқарувини йўқотиб йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетган ва қарама-қарши йўналишда келаётган ҳайдовчи, 1977 йилда туғилган А.Ғ. бошқарувидаги Cobalt русумли автоулов билан тўқнашув содир этган.

Натижада, Lacetti русумли автоулов йўловчиси, 1981 йилда туғилган, Тошкент шаҳрида истиқомат қилган Р.О. олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, Lacetti русумли автоулов ҳайдовчиси Р.Ш. ички қон кетиши ташхиси билан Чиноз туман марказий шифохонасига ётқизилган.

«Ҳурматли фуқаролар, йўлларда белгиланган тезлик талабларига, шунингдек йўл ҳаракати қоидаларига амал қилган ҳолда ҳаракатланинг. Зеро, йўл хатони кечирмайди», - дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер