Чимённинг «ташриф қоғози»

13:17 10 Январь 2022 Жамият
1163 0

Фото: Халқ сўзи

Фарғона туманида жойлашган Чимён қишлоғи кўҳна тарихга эга бўлиб, бетакрор табиати, санаторий-курорт манзиллари, мевазор боғлари билан машҳур. Чимён патирлари ҳам кейинги йилларда ҳудуднинг ўзига хос «ташриф қоғози»га айланди.

— Ота-боболардан мерос касбни меҳр билан давом эттиряпман, ахир мен ва оиламнинг ризқи шундан, — дейди чимёнлик ёш новвой Ҳалимжон Аҳмедов. — Ҳар куни эрта тонгда туриб, иш бошлаймиз. Бу юмушда укам менга яқин кўмакдош. Буюртмалар асосида кунига ўртача 250-300 та патир нон ёпамиз. Патирларимиз Фарғона водийси, мамлакатимизнинг турли ҳудудлари бўйлаб етказиб берилади.

Чимён патирларига новвойларнинг меҳри, шу билан бирга табиий дармондориларга бой экологик тоза маҳсулотлар қўшилиши хуштаъм бўлиши ҳамда узоқ муддат сифати бузилмай туришини таъминлайди.

Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер