Чимёнда қор кўчкиси содир бўлди
Бўстонлиқ тумани, Чимён ҳудудида қор кўчкиси содир бўлди. Бу ҳақида Гидрометеорология хизмати агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, кеча, 12 январь куни, тахминан соат 11:00-17:00 оралиғида Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Чимён ҳудудида ёққан ёғингарчилик натижасида 100 м3 ҳажмдаги 1 та қор кўчкиси кузатилган.
Ҳодиса оқибатида талафот олган ва жабрланганлар аниқланмаган.
«Ҳудудда об- ҳаво шароити ёмонлиги сабабли муддатидан кеч тақдим этилмоқда. Гидрометеорология хизмати агентлиги мутахассислари томонидан ҳудудда об-ҳаво ўзгаришининг доимий мониторинги олиб борилмоқда», — дейилади агентлик хабарида.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг