Чилонзорда «Дамас» ёниб кетди

00:32 31 Декабрь 2020 Жамият
1054 0

ИИВ ЙҲХББ ижтимоий тармоқда «Чилонзорда «Дамас» ёниб кетди» сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 30 декабрь куни соат 18:10 ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчасида, «Тошкент-Янгийўл» йўналишида, ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган И.М. «Дамас» русумли автомобилда ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги дарахтга урилган. Зарб оқибатида автомобилда ёнғин юзага келган.

Натижада, ҳайдовчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ ва ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳодиса содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер