Чикагода отишма: 14 киши жароҳатланди
Чикагонинг Иллинойс штатида номаълум шахслар томонидан отишма содир этилди ва унда 14 киши жароҳатланди. Жабрланганларнинг барчаси касалхонага етказилган. Бу ҳақда полиция бошқармаси вакили Эрик Картер журналистларга маълум қилди.
«14 киши жароҳатланган, уларга шаҳарнинг турли бурчакларидаги 5 та касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилмоқда», деди у.
Картернинг сўзларига кўра, полиция ҳозирча отишмага алоқадорликда гумон қилинаётган бир кишини ҳибсга олган, отишма сабаблари маълум эмас.
Отишма дафн маросими бўлаётган вақтда юз берган. Маросим жойига автомобиль келиб тўхтаган, ичидан одамлар чиқиб, маросим иштирокчилари томон ўқ уза бошлаган. Бунга жавобан маросимдагилар ҳам ўқ отишган. Бироздан сўнг ҳужум уюштирганлар автомобилга ўтириб қочиб қолган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг