Чемпион муддатидан олдин аниқланди

14:40 12 Май 2018 Спорт
1344 0
Фото: protoday.uz

Пойтахтимизда аёллар ўртасида шахмат бўйича мамлакат чемпионати олий лига баҳслари бўлиб ўтди.

Мусобақа ғолиблигига икки халқаро гроссмейстер — Гулруҳбегим Тоҳиржонова ва Сарвиноз Қурбонбоева даъвогарлик қилаётганди.

Ўзбекистон чемпиони номи турнир якунланишига бир тур қолганида аниқ бўлди. Саккизинчи партияда Тоҳиржонова қора доналарда ўйнашига қарамай, ёшлар ўртасида Осиё чемпиони Баҳора Абдусатторовани мағлубиятга учратди ва  муддатидан аввал мамлакат чемпионига айланди.

Суннатилла ИСЛОМОВ.
 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер