Челакда 12, 14 ва 16 қаватли уйлар қурилади
Ўзбекистонда қишлоқ аҳоли пунктларининг меъморий қиёфасини яхшилаш, намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жойлар қуриш ҳисобига қишлоқ аҳолисининг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш, қишлоқда муҳандислик ва транспорт коммуникацияларини, ижтимоий инфратузилма объектларини жадал ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Бу борада Пайариқ туманида ҳам амалий ишлар бошлаб юборилган. Жумладан, туманнинг Челак шаҳарчасида замонавий, барча қулайликларга эга 2 та 12 қаватли, 2 та 14 қаватли ва 1 та 16 қаватли уйлар қурилиши режалаштирилган. Бугунги кунда бинолар қурилиши кутилаётган ҳудуднинг ҳолати ўрганилиб, чегаралари белгиланган, дейилади Пайариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг хабарида.

Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг