Чекка ҳудудларда “Хорижда иш“ меҳнат ярмаркаси ташкил қилинди

17:21 26 Март 2026 Жамият
231 0

Республика Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги, Хусусий бандлик агентликлари ва Навоий вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида Қизилтепа туманида “Хорижда иш“ меҳнат ярмаркаси ташкил қилинди.

Унда иштирокчиларга бир қатор хорижий компаниялардаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилиб, ишлаш истагида бўлган фуқароларнинг тегишли ҳужжатлари қабул қилинди.

  • Шунингдек, тадбирда фуқароларга хорижда қонуний ва хавфсиз меҳнат фаолиятини олиб бориш бўйича муҳим тавсия ва йўл-йўриқлар берилди, — дейди Миграция агентлигининг Навоий ҳудудий филиали раҳбари Исмат Болтаев. — Шунингдек, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларида эътиборталаб жиҳатлар, талаб этиладиган шарт-шароитлар билан таништирилди. Албатта, малакали мутахассислар устуворликка эга бўлишмоқда.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз, Навоий вилояти бугунги кунда хорижий давлатлар билан ҳамкорликда 7 та йирик халқаро лойиҳани муваффақиятли амалга оширмоқда. Бу каби меҳнат ярмаркаси вилоятнинг Кармана туманида ҳам ўтказилди.

Темур ЭШБОЕВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер