Чехия Хитойнинг Россия билан яқин ҳамкорлиги унинг Европа Иттифоқи билан муносабатларига путур етказишидан огоҳлантирди

23:13 21 Апрель 2022 Дунё
1349 0

Архив сурат

Чехия Хитойни Россия билан яқин ҳамкорлиги Европа Иттифоқи билан муносабатларга путур етказишидан огоҳлантирмоқда.

Чехия Хитойни Россия билан яқин ҳамкорлик қилишдан огоҳлантириб, Пекиннинг Москвага ҳар қандай ёрдами унинг Европа Иттифоқи (ЕИ) билан муносабатларига путур етказишини қайд этди. Бу ҳақда "Bloomberg" хабар бермоқда.

Чехия ташқи ишлар вазири ўринбосари Мартин Тлапа шу ҳафта Прагада Хитойнинг Марказий ва Шарқий Европа бўйича махсус вакили Хуо Ючжен билан учрашиб, «16+1» форматини муҳокама қилди.

Учрашувда жорий йилнинг иккинчи ярмида ЕИга раислик қиладиган Чехия вакиллари Хитой томонига Москва билан алоқаларни мустаҳкамлаш Европа Иттифоқи ва Хитой ўртасидаги ўзаро муносабатларга жиддий зарар етказишини таъкидлади.

«Биз учрашувдан Хитойнинг Россия билан ҳозирги ҳамкорлиги бўйича ўз позициямизни яна бир бор ифодалаш учун фойдаландик», деб ёзди Чехия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ленка До.

Аввалроқ Европа кенгаши раҳбари Шарл Мишел Пекинни Ғарб давлатлари Россияга қарши жорий қилган санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам беришдан бош тортишга чақирганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер