Чегарадан ўтган «сирли юк»лар: 65 кг «гашиш» осмондан тушдими?
Тожикистон ва Қирғизистондан контрабанда йўли билан кириб келган қарийб 65 кг «гашиш» гиёҳвандлик воситаси Ўзбекистонда мусодара қилинди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё, Фарғона ва Андижон вилоятлари бўйича бошқармалари томонидан чегара қўшинлари ва божхона органлари билан ҳамкорликда тезкор тадбирлар ўтказилган. Тадбирлар давомида бир неча фуқаролар контрабанда йўли билан олиб кирилган гиёҳванд моддалар билан қўлга олинди. Барча гиёҳвандлик воситалари процессуал тартибда мусодара қилингани маълум қилди.
Қайд этилишича, Денов туманида яшовчи шахс ўзининг «Cobalt» автомашинасида «гашиш» моддасини олиб кетаётган вақтда тўхтатилган ва автомашинанинг юкхонасида 50 кг. 567 гр. гиёҳванд модда топилган. Терговда маълум бўлишича, ушбу гиёҳвандлик воситаси Тожикистонлик наркосавдогарлардан олинган. Айни пайтда, фуқарога нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича суриштирувлар давом этмоқда.
Шунингдек, Марғилон шаҳрида яшовчи шахс, Тошкент вилоятининг Бўка туманидаги хуфия жойдан 4 кг. 929 гр. «гашиш» моддасини олган вақтида қўлга туширилди.
Андижон вилоятида «Самарқанд – Андижон» йўналишида ҳаракатланаётган «Spark» автомашинасида тўрт нафар шахс ҳамда Қирғизистонлик фуқаро билан бирга қўлга олинди. Текширувлар давомида улардан 4 кг. 727 гр. «гашиш» моддаси мусодара қилинган. Терговда ушбу шахслар Тожикистонлик наркосавдогарлардан моддани харид қилганлиги ва уни ортга қайтиб олиб кетаётгани маълум бўлди.
Шунингдек, Пахтаобод туманида яшовчи тўрт нафар шахс Қирғизистонлик наркосавдогарлар етказиб берган 4 кг. 634 гр. «гашиш» моддасини 53 минг АҚШ долларига сотаётганида вақтида ушланди. Улардан уч нафари аввал судланган шахслар эканлиги маълум бўлган. «Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган бўлиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда», дейилади хабарда.
Аввалроқ, Нодирбек Абдусатторов яна Магнус Карлсенга қарши дона суриши маълум бўлганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг