Чангли шароитда қуёш панелларининг самарадорлигини қандай сақлаб қолиш мумкин?

10:22 18 Апрель 2022 Жамият
976 0

Чангли шароитда қуёш панелларининг самарадорлигини қандай сақлаб қолиш мумкинлиги ҳақида Энергетика вазирлиги матбуот хизматига бир неча саволлар келиб тушган.

Вазирлик матбуот хизмати ушбу саволларга жавоб берди. 

Хабарда қайд этилишича, аввало, қуёш панелларини тозалаш, бу — уларнинг самарадорлигини (фойдали иш коэффициентини) сақлаб қолиш ва нур ўтказиш қобилиятини оширишнинг муҳим шартидир.

Техник шартларга кўра, 1 та қуёш панелининг модулини тозалаш учун 0,6 литр сув ишлатилиши керак.

Қуёш панелларини тозалаш қуёш фотоэлектр станцияси (ҚФЭС) жойлашган ҳудуднинг чангланиш даражасига қараб амалга оширилади ва бу частотада катта фарқ қилиши мумкин. 

Демак, Самарқанд ҚФЭСда панелларни йилига 2 марта тозалаш етарли бўлса, Навоий ҚФЭСда эса ойига 2 марта бундай тозалаш ишлари олиб борилиши зарур бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер