Чакана савдо товар айланмаси ҳажми 69,9 трлн сўмни ташкил этди
2026 йилнинг январь февраль ойларида Ўзбекистоннинг чакана савдо товар айланмаси 69,9 трлн сўмни ташкил этди. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 17,4 фоизга ўсган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Унда айтилишича, 1 март ҳолатига кўра, чакана савдо соҳасида фаолият кўрсатаётган тижорат корхоналари сони 87 614 тани ташкил этган.
Шунингдек, мазкур даврда улгуржи савдо товар айланмаси 73,7 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 16,5 фоизга кўтарилган.
Маълумот учун, 1 март ҳолатига республикамизда улгуржи савдо соҳасида 53 123 та тижорат корхоналари фаолият юритмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг