Дунё

Қозоғистон карантин чораларини юмшатмоқда: Умумий овқатланиш жойлари ва диний ибодат объектлари фаолиятига рухсат берилади

Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ерали Тугжанов бошчилигидаги коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссия йиғилишида иқтисодиётни тиклаш ва бандликни таъминлашга қаратилган қатор бир қатор қарорлар қабул қилинди.

21:05 13 Май 2020
Туркияда яна тўрт кунлик комендантлик соати жорий қилинди

Туркия Соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Кожанинг сўзларига кўра, мамлакатда коронавирусга чалинганларнинг сони 138 мингдан ошган, 3786 киши вафот этган.

20:05 13 Май 2020
Коронавирус: Қўшниларимизда аҳвол қандай?

Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 729 кишини ташкил этмоқда. Беморларнинг 23 нафари вафот этди.

19:40 13 Май 2020
Жангарилар Кобулдаги туғуруқхонага ҳужум қилди. Кўплаб қурбонлар бор

Кобулдаги туғуруқхона биноси портлатиб, кейин жангарилар томонидан ўққа тутилган. Оқибатда 16 киши ҳалок бўлган, яна камида 15 киши тан жароҳати олган.

19:25 13 Май 2020
Дания коронавирусни аниқлаш бўйича Қозоғистон тажрибасини ўзлаштирди

Турли мамлакатлар соғлиқни сақлаш вазирлари иштирокидаги брифингда Дания соғлиқни сақлаш вазири Қозоғистон тажрибасидан фойдаланишини айтди.

19:09 13 Май 2020
Москва метроси ўзбек, тожик ва қирғиз тилларида ҳам “гапириш“ни бошлади

Қайд этилишича, Россия пойтахти Москва шаҳри метрполитени станциялари ва Москва марказий халқа йўлида 12 майдан бошлаб тиббиёт ниқоблари ҳамда қўлқоплар тақиб юриш зарур. Уларга олдиндан эга бўлиш керак. Хавфсизлик қоидаларини бузганлар жаримага тортилади. Бу ҳақда Спутник манбаси хабар берди.

12:51 13 Май 2020
Испаниялик 113 ёшли онахон коронавирусни енгди

Хабарга кўра, Мария Браньяда касалликнинг енгил аломатлари бўлган. Афсуски, қариялар уйидаги бошқа 17 нафар бемор касалликдан вафот этган.

12:11 13 Май 2020
Дунёда коронавирус. Трамп нима учун ниқоб тақмаслигининг сабабини айтди ва бошқа янгиликлар

— Дональд Трамп тиббиёт ниқобини тақмаслигини билдирган, чунки у масофани сақламоқда ҳамда унинг олдига ҳеч ким яқинлаштирилмаяпти. АҚШда коронавирус беморлари 1,3 млн.дан ошиб кетган, 232 мингдан зиёд инсон тузалган бўлса, 80 мингдан ортиқ бемор ҳаётдан кўз юмган.

12:05 13 Май 2020
Японияда Қозоғистон пойтахти шарафига сакуранинг янги нави яратилди

Қозоғистоннинг пойтахтини ифода этувчи сакура гуллари икки томонлама гуллаши боис 10 та гулбаргга эга, бошқа сакураларда эса одатда 5 та гулбарг бўлади.

10:58 13 Май 2020
Коронавирусга қарши кимда энг бақувват иммунитет шаклланади? Мутахассис жавоб берди

АҚШдаги GMU университети тизимли биология мактаби профессори, биология фанлари доктори Анча Баранова кимда коронавирусга нисбатан иммунитет шаклланиши ҳақида гапириб берди, деб ёзади РИА Новости.

10:43 13 Май 2020

Янгиликлар тақвими

Кластер