Дунё

Чехия пластик идишлар ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишни тақиқламоқчи

Чехия ҳукумати 1 июлдан бошлаб мамлакатда пластик идишларни ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишни тақиқлашга қарор қилди. Тақиқ барча бир марталик пластмасса буюмларга тааллуқли. Бу ҳақда Чехия атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири Рихард Брабес маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Прага Европа комиссиясининг...

13:09 27 Январь 2021
Коронавирус билан касалланганлар сони 100 миллиондан ошди

Дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 2021 йил 27 январь соат 09:00 ҳолатига кўра, 100 243 101 га етди. Шундан 72 844 940 нафари соғайган.

09:44 27 Январь 2021
Швециядаги ҳайвонот боғида йўлбарс ва шерларда коронавирус аниқланди

Шифокорларнинг фикрига кўра, ҳайвонлар ҳайвонот боғи ходимларидан вирусни юқтирган. Негаки, ходимларнинг кўпчилигида инфекция аломатлари кузатилган, улардан уч нафарида касаллик аллақачон тасдиқланган.

23:17 26 Январь 2021
Пандемия дунёда олмосга бўлган талабни оширди

Пандемия даврида дунёда олмосга бўлган талаб ошди, деб хабар бермоқда «Известия» телеканали.

16:23 26 Январь 2021
Ҳиндистонда TikTok ва яна 58 та Хитой дастури абадий блокланди

Ҳиндистон ҳукумати TikTok ижтимоий тармоғи ва яна 58 та Хитой дастурини миллий суверенитетга таҳдид ҳисоблаб, доимий равишда блоклади. Бу ҳақда Ҳиндистоннинг " Economic Times" нашри хабар бермоқда.

16:05 26 Январь 2021
Хитойлик эркак ўлган хотинини тирилтириш умидида 50 йилга музлатиб қўйди

Хитойнинг Шандун провинцияси фуқароси келажакда тирилтириш умидида ўпка саратонидан вафот этган рафиқаси жасадини музлатиб қўйди. Бу ҳақда "Mothership" хабар бермоқда.

15:40 26 Январь 2021
БМТ коронавирус туфайли ўлим даражаси ошишидан огоҳлантирмоқда

Коронавирусга қарши вакциналарни тарқатилишини кечикиши оқибатида COVID-19 мутациялари туфайли ўлим даражаси кўпайиши мумкин.

15:33 26 Январь 2021
Telegram Google Play'дан ўчириб юборилиши мумкин

AҚШнинг собиқ элчиси Марк Гинсберг Alphabet Inc компаниясини судга берди. У Telegram мессенжер дастурини Google Play интернет дўконидан олиб ташлашни талаб қилмоқда. Элчининг сўзларига кўра, Telegram зўравонлик, экстремизм ва антисемитизмни тарғиб қилиш учун жудаям қулай.

14:48 26 Январь 2021
«Биз уни бутунлай йўқ қилдик" — Эмомали Раҳмон Тожикистон коронавирус устидан ғалаба қозонганини эълон қилди

Тожикистон Covid-19 вирусини тўлиқ мағлуб этди, деди Президент Имомали Раҳмон парламентга қилган мурожаатида. Бу ҳақда «Риа» нашри хабар бермоқда.

13:51 26 Январь 2021
Ҳиндистон ва Хитой чегарасида тўқнашув: яраланганлар бор

Ҳиндистон ва Хитой чегарасида тўқнашув бўлиб ўтди ва унда 20 нафардан ортиқ аскарлар жароҳат олган.

09:27 26 Январь 2021

Янгиликлар тақвими

Кластер