«Биз уни бутунлай йўқ қилдик" — Эмомали Раҳмон Тожикистон коронавирус устидан ғалаба қозонганини эълон қилди
Тожикистон Covid-19 вирусини тўлиқ мағлуб этди, деди Президент Имомали Раҳмон парламентга қилган мурожаатида. Бу ҳақда «Риа» нашри хабар бермоқда.
«Ҳозир Тожикистонда коронавирус йўқ, биз уни бутунлай йўқ қилдик», деди давлат раҳбари.
Президентнинг сўзларига кўра, Тожикистон ҳукумати ўтган йили миллий соғлиқни сақлаш тизимини қўллаб-қувватлаш учун 1,6 миллиард сомоний (145 миллион доллардан ортиқ) ажратган ва мамлакатда 30 га яқин янги касалхоналар зудлик билан фойдаланишга топширилган.
«Коронавирус пандемиясига қарши курашиш мақсадида Covid-19 юқтирган беморлар учун 7000 дан ортиқ янги шифохоналар ташкил этилди, уларга 5400 тиббиёт ходими хизмат кўрсатди», деди давлат раҳбари.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 15 кундан бери Тожикистонда коронавирус инфекциясининг янги ҳолатлари аниқланмаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг