Сиёсат

Иккита вазирликка Қонунчилик палатасининг парламент сўрови юбориладиган бўлди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида Иқтисодиёт ва молия вазири Ш.Қудбиевга «Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги масала юзасидан Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида қарор қабул қилинди.

15:32 06 Июнь 2023
Ўзбекистон-Қатар ҳамкорлигини ривожлантиришга қаратилган салмоқли ҳужжатлар тўплами қабул қилинди

Шунингдек, ташқи ишлар ва адлия вазирликлари ўртасида 2023-2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурлари ҳамда Устувор инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун қўшма платформа яратиш тўғрисида келишув имзоланди.

15:30 06 Июнь 2023
Вояга етмаганларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосинниг энг кам муддати 6 ойдан 1 ойга қисқартирилмоқда — Қонун лойиҳаси

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида «Вояга етмаганларга нисбатан жиноий жавобгарлик янада либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 77 ва 85-моддаларига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

15:27 06 Июнь 2023
Уй-жойда умумий қуввати 100 кВт.гача бўлган қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланувчи жисмоний шахслар мол-мулк ва ер солиғини тўлашдан озод этилиши белгиланяпти

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида «Қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этишни жадаллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди.

15:22 06 Июнь 2023
Қатар Амирини тантанали кутиб олиш маросими бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турибди.

15:01 06 Июнь 2023
Ўзбекистон Президенти ва Қатар Амири икки томонлама ҳамкорликни янги даражага олиб чиқишга келишиб олдилар

Сиёсий мулоқот ва маданий-гуманитар алмашинувни янада ривожлантириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

14:54 06 Июнь 2023
Инсон соғлиғи ва ҳаётига хавф солувчи товарларни ишлаб чиқариш ва сотганлик учун жазо чоралари янада кучайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар томонидан контрафакт ва истеъмолга яроқсиз товарларнинг муомаласига чек қўйишга қаратилган — «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинмоқда.

12:08 06 Июнь 2023
Қонун лойиҳаси масъул қўмитага қайтарилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида буджет ва давлат мақсадли жамғармалари маблағларини тақсимловчилар фаолиятида ички аудитни тартибга солишга қаратилган — «Ўзбекистон Республикасининг Буджет кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

12:01 06 Июнь 2023
Шавкат Мирзиёев ва Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг Самарқанддаги меъморий обидаларга ташрифидан фотожамланма

Давлат раҳбарлари дастлаб Мирзо Улуғбек расадхонаси ва музейини бориб кўрди.

23:42 05 Июнь 2023

Янгиликлар тақвими

Кластер