Сиёсат

Қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланувчи жисмоний ва юридик шахсларни мол-мулк солиғидан озод этиш назарда тутилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида «Қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этишни жадаллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳам иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

18:10 12 Июль 2023
Солиқ кодексининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мажлиси кун тартибидаги навбатдаги масала — «Солиқни ҳисоблаб чиқариш тартибининг айрим қоидалари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳам муҳокамалар марказида бўлди.

18:04 12 Июль 2023
Ўзбекистон Президенти Арманистон Бош вазири билан икки томонлама муносабатларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Арманистон ҳукумати раҳбари мамлакатимиз етакчисини Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклаб, катта муваффақиятлар ва бахт-саодат тилади.

13:35 12 Июль 2023
Сайлов якунлари бўйича баённома тузилди

Марказий сайлов комиссиясида муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови якунларига бағишланган мажлис бўлиб ўтди. Унда жорий йил 9 июль куни бўлиб ўтган сайлов натижалари тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

18:25 11 Июль 2023
Президент инвестициялар соҳасида ишга солинмаган имкониятларни кўрсатиб ўтди

Ҳукумат комиссияси ҳудудларда бўлиб, иқтисодиётга катта туртки берадиган 97 та йирик саноат лойиҳасини шакллантирди. Бу лойиҳалар ер ва кредит масалаларини ҳал қилиш орқали 6,7 миллиард долларни ўзлаштириб, 27 мингдан ортиқ иш ўринлари яратиш имконини беради.

18:16 11 Июль 2023
Президент вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари томонидан шакллантирилган инвестиция лойиҳалари уларнинг салоҳияти ва имкониятларига мос эмаслигини кўрсатиб ўтди

Сўнгги икки ойда саноати паст ривожланган 60 та туманга консалтинг компаниялари жалб қилиниб, лойиҳа гуруҳлари билан бирга 6,5 миллиард долларлик 2 мингдан зиёд истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқилди.

17:59 11 Июль 2023
Янги лойиҳалар ҳисобидан қўшимча 3 миллиард доллар тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди

Бу борада энг катта имкониятлардан бири олий даражадаги хорижий ташрифлар доирасида эришилган келишувлар ҳисобланади.

17:50 11 Июль 2023
Инвестиция дастурларидаги 1,5 мингта лойиҳа тезлаштирилади ва 12,1 миллиард доллар хорижий инвестицияларни ўзлаштириш бўйича янги тизим жорий қилинади

Йиғилишда инвестиция дастурларидаги 1,5 мингта лойиҳани тезлаштириш ва 12,1 миллиард доллар хорижий инвестицияларни ўзлаштириш бўйича янги тизим жорий қилиниши таъкидланди

17:36 11 Июль 2023
Президент пуллик йўллар ва “Тахтақорача” довонида пуллик тоннел қуриш ишлари 4 йилдан бери бошланмагани танқид қилди

Бундан тўрт йил аввал “Тошкент-Самарқанд”, “Тошкент-Андижон” пуллик йўллари ва “Тахтақорача” довонида пуллик тоннел қуриш топшириқлари берилган. Лекин на лойиҳа қилиш, на инвестор жалб қилиш бўйича ҳалигача амалий ишлар бошланмаган.

17:07 11 Июль 2023

Янгиликлар тақвими

Кластер