Сиёсат
Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида спортчиларни жароҳатдан тиклаш ишлари ва мушак ҳолати бўйича текширувлар асосан хорижда ўтказилаётганига алоҳида эътибор қаратилди.
18:03 07 Апрель 2026Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида спорт федерацияларда ҳамкор ва маблағ топиш, тадбиркорларни жалб қилиш бўйича ташаббус йўқлиги қайд этилди.
17:49 07 Апрель 2026Мутасаддиларда хусусий тадбиркорларни жалб қилиш орқали бундай спорт турларини ривожлантириб, ёшларга қўшимча шароит яратиш бўйича ташаббускорлик йўқлиги кўрсатиб ўтилди.
17:45 07 Апрель 2026Шу муносабат 207 та олийгоҳ ректорларига Термиз давлат университетининг тажрибасини ўргатиш ва спорт бўйича бир йиллик режа ишлаб чиқиш топширилди.
17:36 07 Апрель 2026Ҳар бир ихтисослашган спорт мактаби директори, жамоаси ва мураббийларнинг иш услубини ўзгартириб, ўсиш нуқталарини аниқ белгилаб, ойлик маошини ўқувчисининг натижасига боғлаш зарурлиги таъкидланди.
17:30 07 Апрель 2026Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида мактабларда спорт тури бўйича тўгараклар ташкил этиш ва мураббийларни маҳаллаларга жалб қилиш ишларининг аҳволи таҳлил қилинди.
17:25 07 Апрель 2026Давлатимиз раҳбари масъулларга Зарбдор тажрибасини ўрганиш ва барча ҳудудларда жорий қилишни топширди.
17:16 07 Апрель 2026«Спорт бу фақат мусобақа эмас, балки соғлом турмуш тарзи, интизом, ватанпарварлик ва мамлакат нуфузини намоён қиладиган катта куч», деди давлатимиз раҳбари йиғилиш аввалида.
17:09 07 Апрель 2026Сенаторларнинг фикрича, мазкур Қонунда хавфсизликни таъминлашда жазолашга эмас, балки профилактикага ҳамда жамоат тартиби, профилактика ва қўриқлаш фаолияти ягона тизим сифатида самарали ишлашига устувор аҳамият берилади.
13:34 07 Апрель 2026Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
13:18 07 Апрель 2026