26 та федерациядаги бош котиб ва бошқарув кадрларининг лавозимига лойиқлиги ўрганилади
Фото: Президент матбуот хизмати
Президентимиз раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида спорт федерацияларда ҳамкор ва маблағ топиш, тадбиркорларни жалб қилиш бўйича ташаббус йўқлиги қайд этилди.
Мамлакатимизда салоҳияти катта тадбиркорлар йилдан йилга ортиб бормоқда, улар орасида спортга қизиқадиган, ҳомийлик қилишга тайёр турганлари анча.
Лекин бирорта федерация тадбиркорлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик бўйича таклиф киритмагани кўрсатиб ўтилди.
Мутасаддиларга 26 та федерациядаги бош котиб ва бошқарув кадрларининг фаолиятини ўрганиб, лавозимига лойиқ бўлмаганларини алмаштириш топширилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг