All
Литвада бўлиб ўтган бодибилдинг ва фитнес бўйича Европа очиқ чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари тўртта медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда мамлакатимиз бодибилдинг, фитнес ва мас-рестлинг федерацияси хабар берди.
14:05 24 Май 20182018 йил 23 май куни ички ишлар ходимлари олиб борган қидирув ишлари натижасида бедарак йўқолган 3 нафар шахс топилди, Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
13:58 24 Май 2018Бугун пойтахтимизнинг Сайилгоҳ кўчаси ҳар қачонгидан-да гавжум. Бу ерда Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан қатор вазирлик ҳамда идоралар, жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этилган “Китобхонлик маданиятини юксалтириш — буюк мақсадларимизга эришишнинг муҳим кафолатидир” шиори остидаги анъанавий республика китоб байрамига...
12:21 24 Май 2018Бельгия бизнесида фаолият кўрсатадиган компаниялар Ўзбекистондаги иштирокини кенгайтиришга ҳозирлик кўрмоқда. Бу ҳақда "Agoria” Бельгия саноатчилари федерациясининг Бозорларни ўрганиш бўйича бизнес гуруҳи раҳбари П.-Я.Провоост "Жаҳон" ахборот агентлигига берган интервьюсида маълум қилган.
12:07 24 Май 2018Товар хомашё биржасидан акциялар сотиб олиб беришни ваъда қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура расмий сайти хабар тарқатди.
12:05 24 Май 2018Бу иштибоҳни бежиз қўллаётганимиз йўқ. Сабаби, кейинги йилларда йўл қурилиши соҳасига кўприксозлик билан бирга, бунёдкорликнинг инновацион ечимлари, тамомила илғор технологиялар ҳам кириб келдики, натижада янги иншоотга ҳамоҳанг яхлит меъморий ечимга эга инфратузилма пайдо бўлаяпти.
11:49 24 Май 2018Нолишни ёмон кўраман. Бу ёзганларимни нолишга йўйманг. Фақат биз журналистлар ислоҳотни ўзимиздан бошласак демоқчиман. Мен бошқача ислоҳот ҳақида айтаяпман. Худо хохласа, энди ижодкорлару журналистлар ҳам яхши яшайди, дея орзу-умидларга кўмилиб яшаёганимизга ҳам олти ойдан ошиб қолди. Аммо маошимиз ҳамон ўша-ўша.
11:37 24 Май 2018Париж шаҳрида бўлиб ўтаётган Халқаро ҳайвонлар соғлиғини ҳимоя қилиш ташкилоти (Халқаро Эпизоотик Бюро) ассамблеясининг 86-бош сессиясида иштирок этаётган Ўзбекистон Давлат ветеринария қўмитаси раиси Б.Норқобилов Халқаро Эпизоотик Бюро бош директори М. Элуа билан расмий учрашув ўтказди.
11:23 24 Май 2018Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўрғонтепа тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида пора эвазига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар тарқатди.
11:13 24 Май 2018Ўзбекистон миллий валютасининг энг қиймати катта купюраси саналган 50 минг сўмлик пулнинг қалбакилаштириш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар тарқатмоқда.
11:10 24 Май 2018Эндиликда Тошкент давлат юридик университетига ўқишга кириш учун ҳужжатларни Давлат хизматлари марказлари орқали топшириш мумкин.Бу ҳақда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги маълум қилди.
11:08 24 Май 2018БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши яқинда Ўзбекистон Республикасининг Учинчи миллий маърузасини кўриб чиқиш якунлари бўйича ўзининг икки юздан ортиқ тавсияларини берди.
11:06 24 Май 2018Шу кунларда мамлакатимизда “Amnesty International” халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти делегацияси меҳмон бўлиб турибди. Мазкур тузилма 1961 йили Буюк Британияда ташкил этилган.
10:52 24 Май 2018Самарқанддаги 62-сонли махсус мактаб-интернатининг директори ходимларни мажбурий меҳнатга жалб қилгани учун ишдан бўшатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
10:43 24 Май 2018Хива шаҳрида ҳаво шарида учиш акцияси ташкил қилинди. Ички туризмни ривожлантириш мақсадида ўтказилган мазкур тадбирда ҳудуддаги болалар шаҳарчаси тарбияланувчилари ҳамда эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандлари очиқ осмон остидаги музей шаҳарни баландликдан туриб томоша қилиш имконига эга бўлдилар.
10:35 24 Май 2018Бекобод шаҳрида коллеж талабаси қотиллик содир этди. Бу ҳақда Тошкент вилояти прокуратураси матбуот хизмати хабар тарқатди.
10:24 24 Май 2018Бугунги шиддат билан кечаётган замонда мамлакатимизда давлат бошқаруви, умуман, бошқарув тизимини такомиллаштириш борасида кенг кўламли ишлар ва чуқур ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, бошқарув тизими фаолияти самарадорлигини ошириш, очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, соҳада мавжуд -муаммолар ҳамда ишлатилмаётган имконият ва захираларни чуқур...
10:15 24 Май 2018Ҳарбий мақсадда ишлатиладиган оптик-электрон асбоблар Қозоғистондан Ўзбекистон ва Тожикистонга экспорт қилинади. Бу ҳақда АМИ Тренд ахборот манбаси хабар тарқатди.
10:13 24 Май 2018Мамлакатимизнинг 31 туманида сабзавот ва полиз экинлари уруғларини етиштиришга ихтисослаштирилган 40 дан зиёд хўжаликлар ташкил этилади. Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси томонидан ўтказилган семинарда бу саъй-ҳаракатлар ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларига мос бўлган экспортбоп ҳамда рақобатбардош экинлар уруғларини етиштириш...
10:10 24 Май 2018Бухоро вилоятида жазо муддатини ўтаётган маҳкум қамоқда бўла туриб, яна бир марта фирибгарликка қўл урди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар тарқатди.
10:02 24 Май 2018