All

Қаршида газ конденсатини қуяётган трактор портлаб кетди

11 октябрь куни Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида яшовчи С.А. бошқарувидаги “Т-28” русумли трактори ёнилғи бакига газ конденсатини қуяётган вақтида газ конденсати ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган.

11:49 12 Октябр 2018
Қудратилло Абдуқаҳҳоровдан WBC Silver камари олиб қўйилди

Профессионал бокснинг ярим ўрта (-66,67 кг) вазн тоифасида рингга чиқадиган ўзбекистонлик Қудратилло Абдуқаҳҳоров WBC йўналишининг иккинчи даражали WBC Silver камаридан маҳрум қилинди. «Халқ сўзи Online» мухбири вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Қудратиллонинг ўзи билан боғланди.

11:24 12 Октябр 2018
Матбуотга “қон” керак

Бугун оммавий ахборот воситалари нафақат ижод маҳсули, балки қарама-қарши дунёқарашлар ва фикрлар кураши майдонига ҳам айланиб улгурди. Бу жараёнда бугунги матбуотнинг аҳволини оғир юк кўтариб кетаётган карвонга ўхшатиш мумкин. Унинг юки шу қадар залворлики, масъулиятини бошқа биров кўтаролмайди.

10:56 12 Октябр 2018
Хоразмдаги товуқ фермаси Афғонистонга 2 млн дона тухум экспорт қилади

Хоразм вилоятидаги “Қўшкўпир парранда” товуқ фермаси ташкил этилганида бу ерда, бор-йўғи, 300 та товуқ боқилган бўлса, бугунги кунга келиб паррандаларнинг сони 120 мингтага етди. Тўлиқ модернизация қилинган ҳамда замонавий кўриниш касб этган фермага Украинадан сўнгги русумдаги ускуна ва жиҳозлар келтириб...

10:52 12 Октябр 2018
Абдусалом Азизов Россия мудофаа вазирини қабул қилди

Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Абдусалом Азизов Россия мудофаа вазири армия генерали Сергей Шойгу бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

10:43 12 Октябр 2018
Ўсмирлар олимпиадаси: Муҳаммадқодир Тоштемиров кумуш медалга эга чиқди!

Буэнос-Айресда ўсмирлар ўртасидаги Олимпия ўйинлари давом этмоқда. Мусобақада оғир атлетикачиларимиз ҳам ўз иштирокларини бошлаб юборишди.

10:18 12 Октябр 2018
Бухоро вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

08:24 12 Октябр 2018
Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев телефон орқали мулоқот қилди

Мулоқотда давлат раҳбарлари олий даражадаги музокараларда эришилган келишувлар доирасида кўп қиррали икки томонлама ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар.

18:42 11 Октябр 2018
Тошкент метросидаги ҳолат юзасидан расмий баёнот берилди

Тошкент метрополитенида содир бўлган ҳолат юзасидан "Ўзбекистон темир йўллари" расмий маълумот берди.

18:37 11 Октябр 2018
Ўғринча тармоқнинг “фойда”си 69 127 497 сўмга баҳоланди

Мажбурий ижро бюросининг туман бўлими ходимлари қонунбузар истеъмолчининг “ихтироси”ни оз эмас, кўп эмас — 69 миллион 127497 сўм жарима билан баҳолашди.

17:58 11 Октябр 2018
Яна бир ҳоким ўринбосари пора олаётганда ушланди

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари пора билан қўлга олинди.

17:39 11 Октябр 2018
Абдусалом Азизов Арманистон мудофаа вазирини қабул қилди

Абдусалом Азизов МДҲга аъзо мамлакатлар Мудофаа вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Тошкентга ташриф буюрган Арманистон мудофаа вазири Давид Тоноянни қабул қилди.

17:24 11 Октябр 2018
Ҳакамлик судларининг афзалликлари нимада?

Хўш, мазкур суднинг ўзига хос афзалликлари нимада? Сал илгарироқ номи келтириб ўтилган Қонундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, аввало, у тўла маънода фуқаролик жамиятининг демократик ҳуқуқий институтидир.

17:11 11 Октябр 2018
Владимир Путин Ўзбекистоннинг янги элчисидан ишонч ёрлиғини қабул қилиб олди

11 октябрь куни Кремль саройида Россия президенти Владимир Путин янги тайинланган элчилардан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олиш маросими бўлиб ўтди.

17:07 11 Октябр 2018
Содиқ Сафоев: “Парламентлараро мулоқотни чуқурлаштириш мақсадларимизга муштарак”

Ўзбекистон парламенти тизимини, Сенатни шакллантириш принципларини яратишда Франциянинг тарихий тажрибаси, Бешинчи Республика Асосий Қомуси постулатларидан кўп фойдаланилди.

16:53 11 Октябр 2018
Қорахитой қишлоғидан ноёб буюмлар топилди

Оҳангарон тумани Қорахитой қишлоғидаги қазилма ишлари жараёнида қадимий сопол идишлар, уй-рўзғор буюмлари топилди.

16:42 11 Октябр 2018
"Халқлар дўстлиги" яқинида содир бўлган ЙТҲ натижасида 2 киши ҳалок бўлди

2018 йил 11 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида мудҳиш ЙТҲ содир бўлди.

16:36 11 Октябр 2018

Янгиликлар тақвими

Кластер