All

Президент: Бизга фақат ҳужжатга имзо чекадиган вазирлар керак эмас

Давлат раҳбари давлат ва давлат бошқарувидаги камчиликларни ҳақида гапирди

11:52 28 Декабрь 2018
Судьялик оддий касб эмас, балки жамиятда адолат муҳитини яратилишини таъминловчи шахсдир

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил учун мўлжалланган энг муҳим устувор вазифалар ҳақидаги Мурожаатномасида суд-ҳуқуқ соҳаси олдида турган асосий устувор вазифаларга эътибор қаратилди.

11:45 28 Декабрь 2018
Шавкат Мирзиёев: Вазирликка номзод Олий Мажлис олдида ўзининг муносиблигини кўрсатсин, сўнг мен имзо чекаман

Ҳукумат парламент олдидаги масъулиятини етарлича ҳис қилаётгани йўқ. Чунки парламент фақат бош вазирни тасдиқлайди, лекин вазирларни тайинлаш, тасдиқлашга алоқаси йўқ.

11:21 28 Декабрь 2018
Вазирлар Олий Мажлис томонидан тасдиқланади

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси таркиби Олий Мажлис томонидан тайинланади.

11:20 28 Декабрь 2018
“Ўзбекистон тарихи” телеканали ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамаси, Фанлар академияси ва бошқа тегишли ташкилотларга тегишли топшириқлар берилди.

11:16 28 Декабрь 2018
Шавкат Мирзиёев: Одамлар киндик қони тўкилган жойдан кўчирилмайди

Олти ойда 9—11 қаватлик уйлар қуришни ўрганиб олдик. Эски уйлари бузилган одамларга барча шароитлари бор уйлар берилади

11:14 28 Декабрь 2018
Ўзбекистон Осиё ўйинларига мезбонлик қилиши режалаштирилган

Ўзбекистон Ёзги Осиё ўйинларидан бирига мезбонлик қилишга тайёргарлик кўриши лозим.

11:12 28 Декабрь 2018
Энг кам иш ҳақини белгилаш тартиби қайта кўриб чиқилади

Ўзбекистонда энг кам иш ҳақи белгилаш тартибини қайта кўриб чиқиш лозим.

10:56 28 Декабрь 2018
Президент: Умрини ногирон фарзандни парваришга бағишлаган оналар учун алоҳида ижтимоий нафақа турини жорий этамиз

Пенсия тўловининг энг юқори миқдори бўйича чеклов (энг кам иш ҳақининг 10 баравари) ҳам келажакда олиб ташланиши режалаштирилган.

10:53 28 Декабрь 2018
2019 йилда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари ижроси учун 4 триллион сўмдан зиёд маблағ ажрати​лади

Янги йилда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари ижроси учун 4 триллион сўмдан зиёд маблағ ажратиш кўзда тутилмоқда.

10:43 28 Декабрь 2018
Шавкат Мирзиёев: «Аҳолининг реал умумий даромадлари 2017 йилга нисбатан 12 фоизга ошди» 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз парламентига навбатдаги Мурожаатномани тақдим этмоқда. 

10:43 28 Декабрь 2018
Президент нима учун авиасозлик каби йирик бир тармоқ бутунлай йўқ бўлиб кетганини изоҳлади

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Мурожаатномада экспортга йўналтирилган иқтисодиётга ўтиш, ички бозорда рақобат муҳитини шакллантиришимиз зарурлиги хусусида айтиб ўтди.

10:37 28 Декабрь 2018
Келгуси йилда экспорт миқдорини 18 млрдга етказиш мақсад қилинган

Келгуси йили экспорт ҳажмини 30 фоизга ошириб, 18 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган.

10:35 28 Декабрь 2018
Шавкат Мирзиёев: “Нефть-газ каби соҳаларда давлат иштирокининг юқори экани инвестиция жалб қилишда тўсиқ бўлмоқда”

Ўзбекистонда 603 та акциядорлик жамияти мавжуд бўлса, уларнинг 486таси давлат улушига тўғри келади.

10:24 28 Декабрь 2018
Президент: солиқ имтиёзлари босқичма-босқич бекор қилинади

Инсофли, ҳалол солиқ тўловчи тадбиркорларга рағбатлантириш чоралари кўрилади, аммо бундан кейин ҳам солиқ тўлашдан бўйин товлаб юрадиган, яширинча фаолият олиб борадиган, қора бозорда ишлайдиган тадбиркорларга жазо чоралари эса қаттиқ бўлиши керак

10:21 28 Декабрь 2018
Давлатимиз раҳбари 2030 йилгача “Рақамли Ўзбекистон — 2030” дастурини амалга оширишни таклиф этди

Бу иқтисодиётда ва ҳаётнинг бошқа соҳаларида илғор АКТни фаол жорий этишга, коррупцияга қарши самарали курашишга ёрдам беради.

10:15 28 Декабрь 2018
Шавкат Мирзиёев: банклардаги давлат улуши босқичма босқич камайтириб борилади

Банк капиталининг асосий қисми, яъни 83 фоизи давлатга тегишли экани соҳада рақобатга йўл очмаяпти.

10:04 28 Декабрь 2018
2019 йилга ном берилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси вақтида 2019 йилга янги ном беришни таклиф қилди.

09:42 28 Декабрь 2018
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси бошланди​

​Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси бошланди. Сайтимиз — xs.uz`ни кузатиб боринг. Онлайн ёритиб борамиз.​

09:31 28 Декабрь 2018

Янгиликлар тақвими

Кластер