All

Ғазода урушнинг янги ва хавфли босқичи бошланиши мумкин — БМТ Бош котиби

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерришнинг таъкидлашича, Исроил ҳукумати халқаро чақириқларга қарамай Ғазо шаҳрини эгаллашга ҳозирлик кўрмоқда.

20:26 29 Август 2025
Президент қандай синов ва машаққатлар пайдо бўлмасин, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, миллий бирлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, халқимизни рози қилиш йўлидан асло ортга қайтилмаслигини таъкидлади

“Ҳар бир инсон, ҳар бир оилага тинчлик ва хотиржамлик, қут-барака, бахт-саодат ҳамиша ёр бўлсин! Яшасин Ўзбекистон давлати! Яшасин Ўзбекистон халқи!”, – деди Президентимиз нутқининг якунида.

20:15 29 Август 2025
Нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар, молия институтлари билан яқин ҳамкорлик доимий эътибор марказида бўлиши таъкидланди

“Тантанамизда иштирок этаётган хорижий давлатларнинг муҳтарам элчиларига, халқаро ташкилотлар вакилларига самарали ҳамкорлик учун чин дилдан миннатдорчилик билдираман”, – деди Президент.

20:11 29 Август 2025
Биз Фаластин халқи БМТ резолюциялари билан тасдиқланган ҳуқуққа, яъни ўзининг мустақил давлатини барпо этиш ҳуқуқига эга, деган қатъий позициямизни яна бир бор билдирамиз — Шавкат Мирзиёев

Инсонпарварлик анъаналаримизга содиқ қолиб, Ўзбекистонга олиб келинган Фаластин фуқароларига меҳмонларимиз сифатида зарур ижтимоий, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш бўйича махсус фармон қабул қилинди.

20:05 29 Август 2025
Охирги уч йилда 3 мингдан зиёд юртдошимиз афв этилди

«Бундай тарихий қадамлар вақтинчалик кампания эмас, балки давлат сиёсати даражасидаги узлуксиз жараёндир« — деди Президент.

19:50 29 Август 2025
Шу йилнинг ўзида Ўзбекистон ёшлари нуфузли халқаро фан олимпиадаларида 2 та олтин, 8 та кумуш, 5 та бронза медалини қўлга киритди

“Биз Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари ўртасида кимёдан иккинчи, математика ва иқтисодиётда учинчи, АТ ва география бўйича тўртинчи ўринни эгаллаган ўғил-қизларимиз тимсолида бўлғуси Хоразмийлар, Берунийлар, Ибн Синоларни кўрамиз”, – деди Президент.

19:43 29 Август 2025
Бугунги ёшларимизнинг овози, ғоя ва ташаббуслари, куч-ғайрати барча соҳа ва тармоқларга чуқур кириб бормоқда — Шавкат Мирзиёев

Ушбу байрам арафасида 19 ва 22 ёшли боксчиларимиз Осиё чемпиони деган юксак унвонга сазовор бўлиб, ўзбек бокс мактабининг шуҳратини дунёга яна бир бор намоён этди

19:38 29 Август 2025
Аҳолининг ўртача умр кўриш даражаси 73,8 ёшдан 75,1 ёшга узайди

Сўнгги йилларда тиббиёт учун маблағлар 6 карра оширилди, сифатли тиббий хизматлар маҳаллагача туширилгани таъкидланди.

19:32 29 Август 2025
Ҳозирги вақтда дунёдаги топ олийгоҳларда 2 мингдан зиёд ўзбекистонлик талабалар таҳсил олмоқда

Сифатли таълим-тарбия, аҳоли саломатлиги келгуси тараққиётимизни ҳал қиладиган энг муҳим масала экани таъкидланди.

19:28 29 Август 2025
Халқимиз учун муносиб шароитлар яратиш борасидаги ислоҳотларимиз бир дақиқа ҳам тўхтамайди — Шавкат Мирзиёев

Юртимизда ижтимоий ҳимоя сиёсатининг бутунлай янги модели яратилгани таъкидланди.

19:22 29 Август 2025
Шу йилнинг ўзида “Янги Ўзбекистон” ва бошқа массивларда яна 130 минг хонадонли замонавий уй-жойлар қурилиб, аҳолига топширилади — Шавкат Мирзиёев

“Табиатга меҳрли муносабат орқали келажак авлодларга унумдор ер, зилол сув, мусаффо ҳавога эга бўлган гўзал Ватанни мерос қилиб қолдиришни муқаддас бурчимиз, деб биламиз. Шу мақсадда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишларимизни янада кенгайтирамиз”, — деди Президент.

19:17 29 Август 2025
Электр ишлаб чиқариш қувватлари 2016 йилдаги 59 миллиард киловатт-соатдан 85 миллиард киловатт-соатга етди

2030 йилгача яна 35 миллиард доллар тўғридан-тўғри инвестиция ҳисобидан “яшил” энергия улуши 54 фоизга олиб чиқилиши қайд этилди.

19:12 29 Август 2025
Яна бир мақсадимиз – ҳалол ишлаган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларга имкониятларни кўпайтиришдан иборат — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон дунёга кенг очилганидан сўнг хорижий сайёҳлар сони ўтган йили 10 миллион кишидан, туризм хизматлари экспорти эса 3 миллиард доллардан ошди.

19:06 29 Август 2025
Шавкат Мирзиёев кўп миллатли Ўзбекистон халқини Истиқлол байрами билан табриклади

«Янги Ўзбекистон» боғида мамлакатимиз давлат мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтмоқда.

18:54 29 Август 2025
30 август куни об-ҳаво нисбатан салқин бўлади

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

18:46 29 Август 2025
Ўйнаганлар бўлади хуш, Хоразмнинг лазгисига

Ўзбек миллий рақс санъатида Хоразм йўналиши ўзининг бетакрор жозибаси билан ажралиб туради. Айниқса, илоҳий мўъжиза сифатида эътироф этиладиган, жонбахш “Лазги” куйи чалинганда кекса-ю ёш барча беихтиёр рақсга тушиб кетади. Кейинги йилларда миллий рақс санъатимизни ривожлантириш борасида бир қатор ташаббуслар рўёбга...

18:23 29 Август 2025
Дунёга тинчлик керак

Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида “Инсон қадри учун” деган эзгу тамойил асосида олиб борилаётган ислоҳотлар нафақат юртимизда, балки дунёнинг бир қанча нуқталарида ҳам юракларга ҳаётдан розилик, тақдирдан миннатдорлик олиб кираётганини ҳаяжонсиз гапирмай бўлмайди.

18:14 29 Август 2025
Энди шифо истаб хорижга бориш шарт эмас

Бугунги кунда кўплаб касалликларга даво топиш учун вилоят марказига, пойтахтга ёки хорижга бориш шарт эмас. Албатта, буларнинг ҳаммаси сўнгги йилларда тиббиёт соҳасида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар самарасидир, — дейди Ширин шаҳар тиббиёт бирлашмаси хирургия бўлими хирург-шифокори Абдулазиз Мустафоқулов

18:10 29 Август 2025
Оилаларга елкадош бўлиб

Бугунги кунда мамлакатимизда маҳалла институтини мустаҳкамлаш, аҳолига қулай ва самарали шарт-шароит яратиш мақсадида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

18:04 29 Август 2025

Янгиликлар тақвими

Кластер