All

Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятини инвестиция ва инновациялар ҳудудига айлантиришни таклиф қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Навоий вилояти фаоллари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда вилоятни комплекс ривожлантиришга қаратилган долзарб вазифаларни белгилаб берди.

14:14 13 Март 2019
Шавкат Мирзиёев Навоийда вилоят фаоллари иштирокида йиғилиш ўтказмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Навоий вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган фаоллар йиғилиши бошланди.

12:31 13 Март 2019
Отларга паспорт қандай расмийлаштирилади?

Ҳукумат қарори (214-сон, 12.03.2019 й.) билан Наслли ва спорт отларига “От паспорти”ни бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

12:23 13 Март 2019
Хориж компаниялари Ўзбекистондаги иккита ИЭСнинг ишончли бошқарувига даъвогарлик қилмоқда

Россия, Япония ва БАА компаниялари Ўзбекистондаги кўмирда ишловчи Ангрен ва Янги Ангрен ИЭСнинг ишончли бошқарувини олишга даъвогарлик қиляпти.

12:14 13 Март 2019
Мактабларда баҳорги таътил қачон бўлиб ўтиши маълум бўлди

Умумий ўрта таълим мактабларида баҳорги таътил 2019 йил 21 мартдан бошланиб 27 март куни якунланади, деб хабар берди ХТВ ахборот хизмати.  Жорий йилнинг 28 март куни IV чоракнинг биринчи куни ҳисобланади.

11:58 13 Март 2019
Европа Иттифоқи Boeing 737 MAX самолёти парвозларини тўхтатди

Эфиопияда Boeing 737 MAX йўловчи самолёти иштирокида рўй берган ҳалокатдан сўнг Европа Иттифоқи ушбу русумдаги лайнерлар парвозларини тўхтатиб қўйди. Бундай ҳолат фожиа сабаблари аниқланмагунча давом этади.

11:54 13 Март 2019
Украина президенти Ўзбекистондаги элчисини вазифасидан озод қилди

Украина президенти Петр Порошенко мамлакатининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Юрий Савченкони ўз вазифасидан озод этиш бўйича фармон чиқарди.

11:49 13 Март 2019
Ўзбекистонда Халқаро картошка куни нишонланади

19 март куни - Наврўз арафасида Тошкентда Халқаро картошка куни нишонланади.

11:10 13 Март 2019
“Sport” телеканали йирик футбол турнири намойиш ҳуқуқини сотиб олди

2019 йилнинг 14 июнь – 7 июль кунлари футбол бўйича Америка Кубоги (Copa America) ўтказилади. Мусобақа Бразилия яшил майдонларида бўлиб ўтади.

10:57 13 Март 2019
Ўзбек қизи жаҳон рекордини янгилаб, жаҳон чемпионатининг учта олтин медалига эга чиқди

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида давом этаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Кумушхон Файзуллаева мутлақ жаҳон чемпиони деган номни қўлга киритди.

10:29 13 Март 2019
Олтин тангалар 100 мингга, кумуш тангалар 5 минг сўмга қимматлашди

Марказий банк эсдалик тангаларнинг 2019 йил 13 мартдан амалда бўладиган нархларини белгилади.

10:13 13 Март 2019
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларини рағбатлантириш миқдори ошади​

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 март куни имзоланган 207-сонли қарорига биноан, ички ишлар органлари ходимларини рағбатлантиришга доир айрим қарорларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Адлия вазирлигининг “Телеграмм” ижтимоий тармоғидаги “Ҳуқуқий ахборот” расмий каналида хабар берилди.

00:13 13 Март 2019
“Голланд” гулларининг ноқонуний олиб кирилиши фош этилди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан тегишли ташкилотлар билан ўтказилаётган профилактик тадбирлар ҳамда тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамай, қонунбузарлар томонидан қинғир йўллар билан фойда олишга бўлган уринишлар ҳамон учраб турибди.

23:40 12 Март 2019
Нега Тошкент вилоятида оқова сувлар биологик, кимёвий ва механик тозалашдан ўтказилмаяпти. Бунинг сабаби нимада?

Тошкент вилояти туман ва шаҳарларида “Сувоқова” ДУКнинг 9 та тозалаш иншооти мавжуд. Улар 1953 — 1987 йиллар оралиғида ишга туширилган. Табиийки, маънан эскирган, ўз хизмат муддатини бир неча бор ўтаб бўлган асбоб-ускуналар билан иш сифатини ошириш мушкул.

23:21 12 Март 2019
Ўзбекистонда илк бор ўқувчи-қизлар ўртасида “Қизларжон” саммити бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 23 — 26 март кунлари Самарқанд шаҳрида илк бор “Қизларжон” ўқувчи-қизлар саммити бўлиб ўтади. Бу ҳақда “Халқ сўзи ONLINE”га Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати раҳбари Лайло Рустамова хабар берди.

23:07 12 Март 2019
Дунё — жажжи рассомлар нигоҳида

— Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад халқлар ўртасидаги дўстлик алоқаларини кучайтириш, ўзаро ишончни янада мустаҳкамлашдан иборат, — деди ШҲТнинг Ўзбекистондаги Халқ дипломатияси маркази директори Раҳматулла Назаров. — Қолаверса, иқтидорли болаларда тасвирий санъатга нисбатан қизиқиш уйғотиш ҳам кўзда тутилган. Мазкур кўргазмани...

22:57 12 Март 2019
“Навоийазотда” учта йирик лойиҳа амалга оширилмоқда

Президентимиз Навоий вилоятига ташрифи доирасида “Навоийазот” акциядорлик жамиятига ҳам борди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати хабар берди.

21:51 12 Март 2019
Шарқшунослик институти 140 минг долларни нимага сарфламоқчи?

Тошкент давлат шарқшунослик институти Академик инновациялар фонди томонидан эълон қилинган грант танловида “Халқаро алоқаларнинг янги босқичида таълим сифатини ошириш ва синхрон-таржимонларни тайёрлашда замонавий шароитларни яратиш” лойиҳаси билан иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг...

21:36 12 Март 2019
Президент Карманадаги янги балиқчилик корхонаси фаолияти билан танишди

— Маҳсулот кўп бўлса, рақобат бўлади, рақобат бўлса, сифат ошади, сифати юқори бўлса, экспорт самарали бўлади, — деди давлатимиз раҳбари. — Оддий одамларни бой қилсак, давлат ҳам бой бўлади.

21:02 12 Март 2019

Янгиликлар тақвими

Кластер