All

Россия бош вазири Дмитрий Медведев Қирғизистонга нега келди?

Россия ҳукумати раиси Дмитрий Медведев Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков билан учрашди, деб хабар қилди Россия ҳукумати матбуот хизмати маълумотига таяниб Спутник.

17:48 09 Август 2019
Фарғонада Пежо автомобиллари учун қуйма деталлар ишлаб чиқариш ўзлаштирилади

Фарғонадаги UzSungwoo масъулияти чекланган жамияти Франциянинг Peugeot компанияси билан ҳамкорликда экспорт лойиҳасини амалга оширади. Унинг муддати жорий йил октябрь ойига белгиланган. Маҳаллий корхона вакилининг маълум қилишича, бунинг натижасида Пежо автомобиллари учун 52 номдаги қуйма деталларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш режалаштирилган.

17:44 09 Август 2019
Эксперт: “Атамбаев ўзи учун умрбод қамоқ жазосини тилаб олди”

Ўрта Осиё институти МДҲ давлатлар бўлими раҳбари Андрей Грозин Қирғизистондаги сиёсий аҳвол ҳақида фикр билдирди.

17:40 09 Август 2019
Халқдан кечирим сўраган ҳоким раҳбарлигидаги вилоят йирик инвестициявий форумга мезбонлик қилди. У қандай фойда берди?

8-9 август кунлари Фарғона шаҳрида Биринчи Фарғона инвестициявий форуми бўлиб ўтди. 

17:27 09 Август 2019
Пекин-Тошкент йўналишидаги самолёт парвози яна кечиктирилди.

“Халқ сўзи” мухбирлари Пекиндан хабар қилади. “China southern” авиакомпаниясининг CZ6027 рейси билан Тошкентга парвоз қилиши керак бўлган самолёт ҳали-ҳануз учгани йўқ. Гап шундаки, дастлаб асосий белгиланган вақтдан қарийб икки ярим соатдан кейин йўловчиларнинг ҳаво лайнерига чиқишига рухсат берилган эди.

17:01 09 Август 2019
“Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳокама қилинди

2019 йилнинг 9 август куни Жиззах вилояти Фориш тумани ҳокимлигида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 2 июль куни қабул қилинган “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий...

16:45 09 Август 2019
Божхоначилар 1 млрд. 100 млн. сўмлик смартфонларнинг ноқонуний олиб кирилишини фош қилишди

Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими томонидан Давлат хавфсизлик хизмати билан хамкорликда ўтказилган тезкор тадбир натижасида қиймати 1 млрд. 100 млн. сўмлик смартфонларнинг ноқонуний олиб кирилиши фош қилинди.

16:35 09 Август 2019
Қирғизистон собиқ президентига коррупция бўйича айблов эълон қилинди

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоевга нисбатан коррупция бўйича айблов эълон қилинди.

16:32 09 Август 2019
Вакилларимиз Англия терма жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди (видео+фото)

Жорий йилнинг 5—8 август кунлари Ўзбекистон ва Буюк Британия регби терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашувлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент ҳарбий округи матбуот хизмати хабар берди. 

16:30 09 Август 2019
Шахсий эҳтиёж ниқоби остида 30 миллион сўмлик озиқ-овқатларни олиб киришга уринган шахс тўхтатиб қолинди

 Шахсий эҳтиёж ниқоби остида 30 миллион сўмлик озиқ-овқатларни олиб киришга уринган шахс тўхтатиб қолинди, деб хабар берди ДБҚ матбуот хизмати.

16:25 09 Август 2019
Истеъмолчиларнинг пули қайтариб берилди

Тошкент вилояти Зангиота ва Янгийўл туманлари. Табиий монополия субъекти ҳисобланган “Ўзбекистон” МЧЖ маҳаллий аҳолига ичимлик сувини етказиб бериш билан шуғулланади.

16:23 09 Август 2019
Эндиликда болаларни мактабларга қўшимча квота асосида қабул қилиш мактаб директорлари томонидан амалга оширилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, мактабларга қўшимча квота бўйича қабул мактабларнинг имкониятидан келиб чиқиб, тегишли микроҳудуд бўйича асосий квотага тушмаган...

16:21 09 Август 2019
Пекин - Тошкент йўналишидаги самолёт парвози нега кечикди?

9 август, куннинг иккинчи ярмида Хитой пойтахтида ноқулай об-ҳаво шароити кузатилиб, кучли ёмғир ёғди. Натижада транспорт қатновида узилишлар вужудга келди. Масалан, Пекиндаги «Шоуде» халқаро аэропортида ўнлаб парвозлар кечиктирилди. Шу туфайли кутиш заллари одамлар билан тўлиб кетди.

16:05 09 Август 2019
Ўзбек атирлари Сингапурликларга манзур бўлди

Сингапурда ўзбек маданияти кечаси бўлиб ўтди. Унда икки давлат расмий, сиёсий, иқтисодий, илм-фан, маданий доиралари вакиллари иштирок этди.

16:01 09 Август 2019
Электр энергияси сарфини ҳисобловчи янги приборларни ўрнатиш ва уни ишлаши билан боғлиқ мурожаатларга Қўмита муносабат билдирди

Электр энергияси сарфини ҳисобловчи янги приборлар истеъмол қилинган электр энергиясини хаддан зиёд кўп кўрсатаётгани тўғрисидаги ҳолатларни атрофлича ўрганиб чиқиш ва тегишли чораларни кўриш мақсадида, мавжуд эътирозларни Қўмитанинг Фейсбук ижтимоий тармоғидаги саҳифасида келтирилган шаклда бизга юборинг, деб маълум қилди  Монополияга қарши...

14:53 09 Август 2019
Ўзбекистон учун АҚШ банки кредит ажратади, Хитой ускуналар олиб келади, Россия қуриб беради

Москва шаҳрида JPMorgan Chase Bank(АҚШ) молия холдинги ва “Асака” акциядорлик тижорат банки ўртасида халқаро намунадаги тузилмавий экспорт-кредит битими имзоланди.

14:27 09 Август 2019
Доллар курси кескин қимматлашди: Ўзбекистон банкларида сотиб олиш курси 8900 сўмга етди

Ўзбекистон тижорат банклари сотиш ва сотиб олиш курсини деярли 200 сўмга оширишди.

14:04 09 Август 2019
АҚШдаги Халқаро республика институти парламент сайловларига кузатувчилар юборади

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида Халқаро республика институти(IRI)нинг Евроосиё мамлакатлари бўйича бўлими директори Стефан Никс ва ушбу муассаса вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. 

14:01 09 Август 2019
Ҳиндистон ва Покистон ШҲТ учун бошоғриқ бўладими?

Владимир Норов Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескинлик ШҲТга қандай таъсир қилишига изоҳ берди.

13:38 09 Август 2019
"Пахтакор" ва собиқ СССР жамоасига қарши майдонга тушади

 11 август куни "Пахтакор" жамоасининг 17 аъзоси ҳалок бўлган даҳшатли авиаҳалокатга 40 йил тўлади. 

13:03 09 Август 2019

Янгиликлар тақвими

Кластер