All

Ўзбекистондан Қозоғистонга яна учта йўналишда автобус қатновлари йўлга қўйилмоқда

Йўналиш масофаси 918 км бўлган “Ангрен-Олмаота” йўналишида чипта нархи 120 000 сўм этиб белгиланган бўлиб, автобуслар Ангрендан соат 16:00, 17:00, 18:00 да ҳаракатланишни бошлайди.

15:24 12 Сентябр 2019
Халқаро фестивалда “Боғи Бобур” ва“ Шарқ марвариди” либослар коллекцияси намойиш этилди

Қўқон халқаро ҳунармандчилик фестивали доирасида хорижий ва Ўзбекистонлик дизайнерлар томонидан яратилган либослар бўйича модалар намойиши бўлиб ўтди.

12:49 12 Сентябр 2019
8 мўъжизанинг бири

Дунёда мўъжизалар кўп.Инсон ақлу заковати билан яратилган ана шундай осори атиқалардан бири қадимий Бухоро шаҳридаги Пойи Калон меъморий мажмуасидир.Унинг яқинда Пекин шаҳрида бўлиб ўтган нуфузли тадбирда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг 8 та мўъжизаси рўйхатига киритилгани ҳам бежиз эмас.

12:34 12 Сентябр 2019
Қўқонда хорижлик меҳмонлар тантанали қарши олинди (Фоторепортаж)

Халқаро ҳунармандчилик фестивали давом этмоқда.

12:31 12 Сентябр 2019
Гада КАДДУМИ: Онлайн китоб-энциклопедия Осиё-Тинч океани минтақаси давлатларидаги анъанавий ҳунарлар бўйича қимматли маълумотнома

Бугун эрта тонгданоқХалқаро фестивал доирасида 12 сентябр кунига режалаштирилган тадбирлар тантанали юриш (парад шествие)дан бошланди.Ундахорижий меҳмонлар, хунармандларва маҳаллий аҳолининг 120 мингдан ортиқвакиллари иштирок этди.

12:26 12 Сентябр 2019
Наманганда яна бир қўшма корхонага тамал тоши қўйилди

Чуст туманидаги “Наманган“ эркин иқтисодий зонаси ҳудудида ташкил этилаётган ишлаб чиқариш корхоналари ҳудудга илғор технологияларни жалб этиш орқали истеъмол бозорини импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар билан тўлдиришга муносиб ҳисса қўшаётир.Кеча бу ерда лойиҳа қиймати 50 миллион АҚШ долларига тенг бўлган “Tai...

12:22 12 Сентябр 2019
Намангандаги сколиоз болалар мактаб –интернатида “Спорт-менинг ҳамроҳим!” акцияси ўтказилди

Наманган шаҳридаги 40 - умумий ўрта таълим сколиоз болалар санатория мактаб-интернатида “Спорт - менинг ҳамроҳим!“ акцияси амалга оширилди.Бу ҳақда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгашининг матбуот маркази мухбиримизга хабар қилди.

12:20 12 Сентябр 2019
Тошкент-Волгоград поездида жасад топилмаган, йўловчи юрак хуружи билан вафот этган

Айрим ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган “жорий йилнинг 7 сентябрь куни “Аксарайский” (Россия) назорат-ўтказиш пунктидаги чегара текшируви пайтида поезддан вафот этган йўловчи топилди” деган хабарга “Oʻztemiryoʻlyoʻlovchi” АЖ маъмурияти изоҳ беради.

12:10 12 Сентябр 2019
Осиёдаги энг чуқур ғор Сурхондарёда жойлашган...ми?

Осиёдаги энг чуқур ғор Бойбулоқ бўлиб, у Бойсун туманида, Ҳисор тоғ тизмасининг Сурхондарё қисмида жойлашган. Маҳаллий аҳоли бу ерлардаги тоғларни алоҳида-алоҳида номлаб, Бойсунтоғ, Чўлбайир ва Девортоғ деб ҳам аташади.

12:08 12 Сентябр 2019
Куз баҳори

Фазо саҳросида секундига 30 километр тезликда ҳаракатланаётган Ер сайёрасининг Марказий Осиёдаги бир бўлагида ҳар йили cунбулада оқ ранг пайдо бўлади.

12:06 12 Сентябр 2019
Асоссиз ҳисобланган қарздорлик бекор қилинди

Нишон тумани, Нуристон шаҳарчаси, “Кимёгар” маҳалласида яшовчи Ш. Эшонқулов туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилиб, туман газ идораси томонидан асоссиз қарздорлик ҳисобланаётганидан норозилик билдирган.

12:00 12 Сентябр 2019
Като Кюдзо — ўзбекларнинг япон олими

Ўзбекистоннинг япониялик фидойи дўсти ва жонкуяр олими — атоқли археолог, антрополог, тарихчи ва этнограф, машҳур ўзбекистоншунос олим Като Кюдзо ҳақиқий халқ дипломати, илм-фаннинг том маънодаги қомусий билимдони ва тарғиботчиси, моҳир таржимон ва публицист, 20 га яқин илмий тадқиқот, кўплаб китоб...

11:55 12 Сентябр 2019
Тадбиркорликни ривожлантириш ва давлат бюджетига кафолатланган тушумларни таъминлаш масалалари таҳлил қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 11 сентябрь куни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш ҳамда давлат бюджетига кафолатланган тушумларни таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

11:53 12 Сентябр 2019
Депутатлар бир қатор ҳуқуқларидан маҳрум бўлдилар

Шу йилнинг 4 сентябрдаги “Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига асосан 1995 йилда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида депутатларнинг мақоми тўғрисида”ги қонуни ўз кучини йўқотди.

11:51 12 Сентябр 2019
Сергели тумани ҳокими Ҳусанов Нозим Бахтиёрович Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири этиб тайинланди

Нозим Ҳусанов узоқ йиллар давомида малакали иқтисодчи сифатида банк соҳасида самарали фаолият юритди. Қатор тижорат банклари ва Марказий банкда раҳбарлик лавозимларида  ишлади.

11:50 12 Сентябр 2019
Ўзбекистон 121-мамлакатга айланди

Навоий вилояти ҳокими дунёнинг 120 мамлакатида фаолият кўрсатаётган “DT World” ҳамда “DP World” компаниялари ижрочи директори Маҳмуд ал Бастаки билан музокара олиб борди.

11:01 12 Сентябр 2019
Тўқимачилик саноати етакчилари бир жойда жамланди

Жаҳон ва Ўзбекистон тўқимачилик саноатидаги ўзгаришлардан бохабар бўлишни, соҳага татбиқ этилаётган инновациялар билан танишишни истасангиз пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” мажмуасига ташриф буюринг.

10:05 12 Сентябр 2019
Тошкентда “Реабилитология: эришилган ютуқлар, муаммолар, истиқболлар – 2019” мавзуида I Миллий республика конференцияси бўлиб ўтди

10 сентябрь куни Тошкент шаҳрида “Реабилитология: эришилган ютуқлар, муаммолар, истиқболлар – 2019” мавзуида I Миллий республика конференцияси бўлиб ўтди.

09:10 12 Сентябр 2019
Инновацион ривожланиш вазири “Беларусь” юқори технологиялар парки раҳбари билан музокаралар олиб борди

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов 11 сентябрь куни “Беларусь” юқори технологиялар паркининг Кузатув кенгаши раиси Всеволод Янчевский бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

09:07 12 Сентябр 2019

Янгиликлар тақвими

Кластер