All

Бухоро давлат тиббиёт институти Туркиянинг бир қатор олий тиббий муассасалари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатди

Бухоро давлат тиббиёт институти ректори А. Иноятов бошчилигидаги делегация Туркия Республикасининг Измир шаҳрида Соғлиқ билимлари университети томонидан ташкиллаштирилган “Она ва бола саломатлиги” конференциясида иштирок этди.

12:08 30 Сентябр 2019
Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко Ўзбекистонга келади

2019 йил 1-3 октябрь кунлари Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенконинг Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифи бўлиб ўтади.

12:00 30 Сентябр 2019
Саудия Арабистони биринчи марта сайёҳлик визасини беришни бошлайди. Рўйхатдан Марказий Осиё давлатларидан қайси бири жой олди?  

Саудия Арабистони биринчи марта сайёҳлик визасини беришни бошлайди. Уни 49 давлат фуқаролари олишлари мумкин, деб ёзади BBC.

11:55 30 Сентябр 2019
1 октябрдан доллар 22 сўмдан зиёдга ошади, евро ва рубль арзонлашади 

Марказий банк хабарига кўра, 1 октябрдан Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 9446,65 сўмни ташкил этади. Бу ўтган ҳафтадаги қийматдан 22,11 сўм қимматдир.

11:33 30 Сентябр 2019
Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби ўзгарди

Ҳукумат қарори (819-сон, 27.09.2019 й.) билан Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали қилди.

11:32 30 Сентябр 2019
Ғозғон ўз кенгаши ва депутатларига эга бўлади

Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясида депутатлар бир қатор долзарб масалалар билан бирга халқ депутатлари Ғозғон шаҳар Кенгашини тузиш тўғрисидаги масалани ҳам кўриб чиқдилар.

11:28 30 Сентябр 2019
Устозлар замонавий хусусий клиникада бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Наманган шаҳридаги “АNAMED” хусусий клиникаси тиббий жамоаси устозларга алоҳида эҳтиром кўрсатди. Замонавий тиббий диагностик асбоб ва ускуналар билан жиҳозланган клиникада бир гуруҳ устоз педагоглар бепул чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

11:13 30 Сентябр 2019
Янги бинода ишлаш ва ўқиш мароқли

1 октябрь – Ўқитувчилар ва мураббийлар куни арафасида Бухоро давлат университетининг филология факультети жамоаси замонавий ўқув биносига эга бўлди.

11:10 30 Сентябр 2019
300 дан зиёд одамларнинг катта миқдордаги пулини фирибгарлик йўли билан ўзлаштирган тадбиркор қамоққа олинди

300 дан зиёд одамларнинг катта миқдордаги пулини фирибгарлик йўли билан ўзлаштирган тадбиркор қамоққа олинди.

11:04 30 Сентябр 2019
Бодикамералар ҳақида нималарни билиш зарур?

Илгари хабар берилганидек, 2020 йилнинг бошидан ички ишлар органлари ходимларидан хизмат олиб бориш давомида бодикамералардан фойдаланишлари талаб этилади. Бироқ жорий йилнинг 19 сентябриданоқ пойтахт ИИББнинг 50 нафар ходими хизматга тест тартибида бодикамералар билан киришдилар (улар қаторида 32 нафар ЙҲХБ ЙПХ...

10:53 30 Сентябр 2019
Беш ёшли қиз YouTube каналида ойига ярим миллион доллар пул топмоқда. Туғилганда унинг нутқи ва оёқлари фалаж бўлиб қолади дейишганди

Forbes YouTube каналида ойига ярим миллион доллар пул топаётган беш ёшли қиз ҳақида ҳикоя қилади.

10:47 30 Сентябр 2019
Ўзбекистон-Россия: Ҳамкорликда амалга оширилаётган инвестицион лойиҳалар

“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасида Россия Федерациясининг “ЕВРОЦЕМЕНТ груп” холдинг президенти Михаил Скороход билан учрашув бўлиб ўтди. Унда икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш, ҳамкорликда йирик инвестицион лойиҳаларни амалга оширилаётган бўйича музокаралар ўтказилди.

10:45 30 Сентябр 2019
Андижонда пахта мавсумида учинчи автомобиль ўз эгасига топширилди. Бу гал Lacetti

Андижон вилоятида пахта мавсумида фаол иштирок этаётган икки теримчига вилоят ҳокимлиги номидан “Спарк” ҳамда “Нексия” автомашиналари топширилганлиги тўғрисида хабар берган эди. Ушбу анъана бу гал Жалақудуқ туманида давом этди. Вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов тумандаги пахта далаларида бўлиб, пахтакорлар меҳнати билан...

10:24 30 Сентябр 2019
МСК раиси  Гулистондаги ижод мактабида маҳорат дарси ўтди

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Мирза - Улуғбек Элчиевич Абдусаломов Гулистон шаҳридаги Ўзбекистон Халқ шоири Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабида “Азиз эл ва буюк юрт хизматида” дея номланган маҳорат дарсларини  ўтказди.

10:22 30 Сентябр 2019
Адлия вазирлиги: “Тадбиркорни ҳомийликка мажбурлама!” акциясини эълон қилади

Шу кунларда Адлия вазирлиги томонидан “Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳаси амалга оширилмоқда. 

10:18 30 Сентябр 2019
Ўзбекистон энг ислоҳотчи ТОП-20 давлатлар ичида

Жаҳон банки: Бизнес юритишни енгиллаштиришда энг катта ислоҳотлар амалга оширган дунёдаги 20 та топ давлатлар ичида Ўзбекистон ҳам эътироф этилди.

10:16 30 Сентябр 2019
Афғонистондаги президент сайловида қарийб 2,2 млн. киши иштирок этди, саноқ давом этмоқда

Афғонистонда 28 сентябрь куни бўлиб ўтган президент сайловида қарийб 2,2 млн. фуқаро иштирок этди, деб хабар берди Pajhwok манбаси афғон мустақил сайлов комиссияси маълумотларига асосланиб.

10:15 30 Сентябр 2019
Ўзбекистонда илк бор Юра давригача бўлгани қатламдан газ олинди

Қашқадарё вилоятида жойлашган “Шимолий Муборак” газ конденсати конида Ўзбекистонда илк бор “ERIELLGroup” компанияси юра давригача бўлган қатламлардан кунига 400 минг метр куб газ оқимини олишга муваффақ бўлди. Бунда гидравлик парчалаш (ГРП) услубидан фойдаланилди.

10:14 30 Сентябр 2019
Миллий гвардия сафидаги боксчилар ва полвон муносиб рағбатлантирилди

Яқинда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлиги томонидан Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида ўтказилган бокс бўйича жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этиб Ўзбекистон терма жамоасининг умумжамоа ҳисобида ғолибликни қўлга киритишида ўзининг беқиёс ҳиссасини қўшган боксчилар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари Баҳодир Жалолов...

10:13 30 Сентябр 2019
"Ўзатом" бош директори Брюсселда музокаралар ўтказди

Яқинда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари, “Ўзатом” агентлиги бош директори Жўрабек Мирзамаҳмудов Брюссель шаҳрида Европа Иттифоқининг ўзаро боғлиқлик масалалари бўйича элчиси Романа Влахутин билан музокаралар ўтказди.

10:09 30 Сентябр 2019

Янгиликлар тақвими

Кластер