All

Валентина Матвиенко Успенский кафедрал соборига ташриф буюрди

2019 йил 3 октябрь куни Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко Тошкент шаҳридаги Успенский кафедрал соборига ташриф буюрди.

21:11 03 Октябр 2019
Андижондаги Хонобод шаҳри ва Қўрғонтепа тумани чегаралари нега ўзгаради?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 30 сентябрда ўтказилган навбатдаги мажлисида қатор муҳим масалалар муҳокама этилди. Хусусан, депутатлар “Андижон вилоятининг Хонобод шаҳри ва Қўрғонтепа тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида”ги қарор лойиҳасини ҳар томонлама кўриб чиқдилар.

21:09 03 Октябр 2019
“Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси: унда қандай янгиликлар акс эттирилмоқда?

Сарҳисоб ҳар қандай соҳанинг ривожланишини таъминлаб берувчи омил экани барчага аён. Ўзига хос бу таҳлил, қилинган ишларнинг натижаси, шу билан бир пайтда камчилигини ойнадек намоён қилади.

21:08 03 Октябр 2019
ХТВ EGRA ва EGMA халқаро баҳолаш дастурларини жорий этишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ўқувчиларга қандай фойда беради?

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги тизимда халқаро баҳолаш дастурларини жорий этиш бўйича амалий ишлар амалга оширмоқда. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

21:00 03 Октябр 2019
Оммавий ахборот воситалари вакиллари диққатига!

​​​​​​​2019 йил 4 октябрь куни соат 14.30 да  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенконинг жорий йил 1-3 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикасига амалга оширган расмий ташрифи якунларига бағишланган...

20:51 03 Октябр 2019
Россия делегацияси Бухорога ташриф буюрди

Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлиб турган Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко бошчилигидаги делегация 2019 йил 3 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева ҳамроҳлигида Бухоро шаҳрининг диққатга сазовор жойлари билан танишди.

20:44 03 Октябр 2019
Рухсатномасиз “тонировка” учун жарима миқдорига ўзгартириш киритиш таклиф этилмоқда. Таниқли ҳуқуқшунос бу ҳақда қандай фикр билдирди?

Ички ишлар вазирлиги томонидан тайёрланган “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 126-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида” қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

20:41 03 Октябр 2019
Хитойлик йигит пул йиғиш мақсадида сохта тўй қилди

Хитойнинг Гуйчжоу вилоятида истиқомат қилувчи эркак пул кўринишидаги совғалар олиш учун сохта тўй ўтказди. Бу ҳақда РИА Новости AsiaOne нашрига асосан хабар қилди.

20:37 03 Октябр 2019
Ўзбекистонда флоранинг янги ноёб турлари топилди

Ўсимлик олами(флористик)ни тадқиқ этиш биологик хилма-хилликни ўрганиш ва сақлашнинг муҳим таркибий қисмларидан биридир. Ушбу муаммонинг ечими атроф-муҳитга антропоген таъсир кучайиб бориши муносабати билан ўсимликларнинг ҳозирги ҳолати тўғрисида илмий асосланган маълумотларни олиш зарурати билан асосланади.

20:36 03 Октябр 2019
“Порлоқ” ва “Равнақ” ғўза навлари ўзида ноёб хусусиятларни жамлаган

Пахта толаси дунё тўқимачилик саноати учун табиий толанинг энг улкан ва қайта тикланувчи манбаи ҳисобланади.

19:48 03 Октябр 2019
Ўзбекистондаги этноқишлоққа саёҳат ташкил этилди(фоторепортаж)

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташаббуси билан Навоий вилоятида тадбиркорлик субъектлари ҳамда ОАВ вакиллари учун инфотур ташкил этилди.

16:44 03 Октябр 2019
Маълумотнома учун пахта теримига чиқиш шартини қўйган маҳалла раиси қарийб 7 млн. сўм жарима тўлади

Пахта терими даврида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ва теримчилар учун зарурий шарт-шароитлар яратиш бўйича тегишли чора-тадбирлар олиб борилаётганига қарамай, ОАВ ва ижтимоий тармоқларда, шунингдек, ҳуқуқ ҳимоячилари берган маълумотларда меҳнат қонунчилиги бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар учраб турибди.

16:25 03 Октябр 2019
ДХА Cирдарё тумани марказининг янги биносида ҳатто болалар учун ўйин майдончаси ҳам бор

Сирдарё тумани давлат хизматлари марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди. 

16:18 03 Октябр 2019
Боксчи Дилшодбек Рўзметов “Спарк” автомобили билан мукофотланди

2019 йилнинг 7-21 сентябрь кунлари Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида катталар ўртасида ўтказилган бокс бўйича жаҳон чемпионатида хоразмлик чарм қўлқоп устаси Дилшодбек Рўзметов кумуш медал соҳиби бўлган эди. Президентимиз Фармонига биноан Дилшодбек “Келажак бунёдкори” медали, шунингдек пул мукофоти ва “Gentra” автомобили...

16:15 03 Октябр 2019
Путин Трамп билан бўлган муносабатлари ҳақида гапирди

Россия президенти Владимир Путин унинг АҚШ президенти Дональд Трамп билан ҳеч қачон яқин муносабатлари бўлмаганини маълум қилди.

14:47 03 Октябр 2019
Давлат аҳамиятига эга йўллар босқичма-босқич цемент-бетон қопламага ўтказилади 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 октябрь куни йўл хўжалигини ривожлантириш ва ушбу соҳага инвестицияларни кенг жалб қилиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказгани ҳақида хабар берган эдик. 

14:45 03 Октябр 2019
Депутат: “Ҳукумат аъзоларининг шахсий масъулияти кучайтирилмоқда“

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг куни кеча бўлиб ўтган мажлисида мамлакатимизнинг ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ҳаётига дахлдор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди. “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам шулар жумласидан бўлиб, ҳужжат мамлакатимиз Президентининг 2019 йил 28 январдаги фармони...

14:44 03 Октябр 2019
Бекзод АРТИКОВ: “Нега масъуллар Давлат дастуридаги вазифани бажармаяпти?“

Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида ҳокимият вакиллик органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашга қаратилган “Электрон парламент” тизими лойиҳаларини амалга ошириш кўзда тутилган бўлиб, ушбу тадбирни бажариш муддати...

14:43 03 Октябр 2019
Ғалла харид нархлари ўзгарадими? Қуйи палатада  Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа эгалари кенгаши мурожаатномаси ҳар тарафлама ўрганилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Спикер бошчилигида сиёсий партиялар фракциялари раҳбарлари, қўмиталар раислари ва депутатлар иштирокида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа эгалари кенгаши мурожаатномаси юзасидан қуйи палатада йиғилиш ўтказилди. 

14:26 03 Октябр 2019
21 ёшга тўлган фуқаро сайлов комиссияларининг аъзоси бўлиши мумкин. Фақат...

Бунга “Ҳуқуқий ахборот” канали шундай изоҳ берди: “21 ёшга тўлган, ўрта ёки олий маълумотга, қоида тариқасида, сайлов соҳасида иш тажрибасига ва аҳоли ўртасида ҳурматга эга фуқаролар вилоят, туман ва шаҳар ҳамда округ ва участка сайлов комиссияларининг аъзоси бўлиши мумкин.

14:21 03 Октябр 2019

Янгиликлар тақвими

Кластер