All
“Халқ сўзи ONLINE”. Илҳом Раҳматов/Сурхондарё. Термиз шаҳридаги “Алпомиш” кураш мажмуасида Сурхондарё вилояти ҳокими соврини учун Мудофаа вазирлигининг ҳарбий хизматчилари ўртасида ўтказилган “Амир Темур ўғлонлари” ва “Жалолиддин Мангуберди ворислари” вилоят танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
13:49 25 Декабрь 2019Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг якуний баённомалари ўрганиб чиқилганда, 3 та сайлов округида сайлов натижаларини аниқлаш жараёнида арифметик хатоликка йўл қўйилганлиги аниқланди.
13:45 25 Декабрь 2019Бу нима дегани? “Япон мўъжизаси” — бу бошқариш тизимларининг ўзига хос ташкил этилиши ва ривожлантирилиши билан боғлиқ бўлиб, ташкилотларда ва умуман, жамиятда одамлар ўртасидаги ҳамкорлик, ҳамжиҳатлик, дўстона муносабатлар чуқур қарор топган, қадр-қиммат масаласи юқори даражада қадрланади.
13:33 25 Декабрь 2019“Халқ сўзи ONLINE”. Ҳидоят Аҳмедов/Қорақалпоғистон Республикаси. Нукус шаҳрида 5-сонли оилавий поликлиниканинг янги биноси фойдаланишга топширилди. Уни барпо этиш учун 5 миллиард 700 миллион сўм миқдорида маблағ сарфланди. Бунёдкорлик ишлари “Голденстар Жаумитбаев Караматдин” МЧЖ томонидан амалга оширилди.
13:27 25 Декабрь 2019Ўзбекистон Республикаси Президенти “Баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини имзолади. Ушбу Қонун Олий Мажлис Сенатининг йигирма бешинчи ялпи мажлисида сенаторлар томонидан имзоланган эди.
12:28 25 Декабрь 2019Олий Мажлис Сенатининг йигирма бешинчи ялпи мажлисида “Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича халқаро конвенцияга (Рим, 1951 йил 6 декабрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни маъқулланган эди. Ўзбекистон Республикаси Президенти мазкур Қонунни имзолади.
12:21 25 Декабрь 2019Ўзбекистон Республикасининг ҚОНУНИ
12:12 25 Декабрь 2019Қуйида ана шу саволга жавоб топишингиз мумкин:
20:49 24 Декабрь 2019Бугунги кунда билдирилаётган турли-туман нохуш прогнозларга қарамасдан АҚШдаги етакчи таҳлил марказларидан бири Atlantic Councilʼнинг ижрочи директори Фредерик Кемпе йилни умид ва кўнгилни тўқ қилиб якунлаш кераклигини маълум қилди. У бунда машҳур сиёсатчи Уинстон Черчилнинг “Пессимист ҳар бир имкониятда қийинчилик кўради,...
20:28 24 Декабрь 2019Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан “Самарқандлик алломалар”, “Алоуддин ал-Усмандий ас-Самарқандий”, “Имом Бухорий — муҳаддислар султони”, “Имом Бухорий мажмуаси” китоб альбоми ва “Иброҳим Саффор Бухорий” китоблари тақдимоти ўтказилди.
19:13 24 Декабрь 2019“Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририятида янги тайинловлар амалга оширилди.
19:13 24 Декабрь 2019Financial Times газетаси ўтаётган йилнинг энг машҳур сўзи сифатида Be water(“Сув бўл”) иборасини танлади. Бу Гонконгдаги намойишчиларнинг шиори эди. Бу ҳақда расмий нашр ўз сайтида маълум қилди.
19:02 24 Декабрь 2019“Тараққиёт стратегияси” марказида Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан “Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда инновацион ғояларни ва стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш” мавзусида брифинг ўтказилди.
18:28 24 Декабрь 2019АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг 2020 йил Қозоғистонга ташрифи чоғида Вашингтоннинг Марказий Осиё бўйича стратегияси тақдим этилади. Бу ҳақда Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди маълум қилди.
18:20 24 Декабрь 2019Eslatib oʻtamiz, 2019-yil davomida operatorlar va provayderlar uchun tashqi kanal uchun tariflar 1 Mbit/s uchun 85 ming soʻmdan 70 ming soʻmgacha (pasayish 17%) tushirilgandi.
18:01 24 Декабрь 2019Наманган вилояти ҳокимининг ҳиндистонлик маслаҳатчиси бизнесни тўғри ривожлантириш бўйича ўз фикрларини билдирди
16:55 24 Декабрь 2019Сув дунёдаги энг муҳим табиий ресурслардан бири. Сайёрамизда аҳоли сонининг ўсиши билан сув ва озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаб ортиб бормоқда. Таҳлилларга кўра, 2040 йилга келиб, дунёнинг 33 давлати сувнинг ўта даражада танқислиги муаммоси билан тўқнашади.
16:54 24 Декабрь 2019Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташаббуси билан ташкил этилган “Кўнгил кўзи” хайрия акцияси Бухоро шаҳридаги 24-сон махсус мактаб-интернати ўқувчилари учун бир дунё қувонч олиб келди. Кўзи ожиз болаларни ўқитишга ихтисослашган мазкур даргоҳда айни дамда 225...
16:52 24 Декабрь 2019Шу йилнинг 25-28 декабрь кунлари Наманган шаҳрининг Марказий отчопарида республика улоқ-кўпкари чемпионати бўлиб ўтади. Унда барча вилоятлардан ташриф буюрган 12 та жамоа ғолиблик учун баҳслашади.
16:44 24 Декабрь 2019Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда оммалашиб бораётган концерт дастурида ижро этилган рақслардаги раққос ва раққосаларнинг кийиниш маданиятига эътирозлар кучайди. Маданият вазирлиги қаерга қараяпти?, Маданият вазирлиги бунга қандай рухсат берди? -деган гаплар тарқалди.
16:08 24 Декабрь 2019