All

Карантин қоидаларини бузганлар 83 минг кишидан ошиб кетди. Юқори кўрсаткич ҳамон Тошкентда!

Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг 20 апрел соат 9:00даги ахборотида айтилган.

09:56 20 Апрель 2020
Карантин даврида автотранспорт воситасини махсус рухсатномасиз бошқарганлик учун уларни жарима майдончасига жойлаштириш масаласи юзасидан маълумот

1. Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонуни 31-моддасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг санитария муҳофазаси санитария-карантин назоратини амалга ошириш ва чекловчи тадбирлар (карантин) жорий этиш йўли билан таъминланиши белгиланган.

09:39 20 Апрель 2020
Aйрим техникумлар битирувчилари мутахассислиги бўйича ОТМга суҳбат асосида қабул қилинади

Олий таълим муассасалари ҳузуридаги техникумларни битирган ўқувчилар мутахассислиги бўйича ОТМга суҳбат асосида қабул қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарор лойиҳасида қайд этилган.

09:34 20 Апрель 2020
Нью-Йоркда коронавирус сабаб онлайн тўй қилишга рухсат берилди

Ушбу қарорнинг чиқарилишига коронавирус пандемияси сабаб бўлган.

09:28 20 Апрель 2020
Тошкентда айрим ҳудудларга газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади

Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, шу муносабат билан айрим истеъмолчилар тармоқдан вақтинча узилади.

09:01 20 Апрель 2020
Дунёда коронавирус. Жанубий Кореяда карантин чоралари юмшатиляпти ва бошқа янгиликлар

— Жон Хопкинс университети берган маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 2,3 млн. нафардан ошди, 163 минг нафардан зиёд бемор вафот этган.

00:10 20 Апрель 2020
Қўшниларимиз футболида нима гап?

Футбол олами аста-секин ўзига келяпти. Беларусь ва Тожикистондан кейин Туркманистон ҳам ушбу спорт тури бўйича мамлакат биринчилигини қайта йўлга қўйди.

23:54 19 Апрель 2020
Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони кескин ошди

2020 йил 19 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1565 нафарни ташкил қилмоқда.

23:10 19 Апрель 2020
Форма ҳужум қилишга эмас, ҳимоя қилиш учун берилган — депутат ИИВ ЙҲХББ муносабатига муносабат билдирди​​​​​​​​

Ҳурматли Ички ишлар органлари вакиллари айни синовли кунларда сизларнинг эртаю кеч олиб бораётган хизматларингизни эътироф этамиз, аммо биттагина менинг мақолам сабаб бутун депутатлик корпусига тош отманг. Гапингиз, эътирозингиз бўлса, марҳамат мулоқатга тайёрман. 

22:04 19 Апрель 2020
Ўзбекистонда карантин муддати узайтирилди ва янги тартиблар киритилди

Республика махсус комиссияси томонидан Ўзбекистонга коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан изчил ва тизимли ишлар олиб борилмоқда.

21:31 19 Апрель 2020
Кўчада бемақсад юриш карантин чекловини бузишми? Бунга қандай жавобгарлик бор?

Айрим фуқароларда кўчада бемақсад юриш нима ўзи ва бунга риоя қилмаса қандай жавобгарлик мавжуд деган саволлар туғилмоқда.

20:18 19 Апрель 2020
Хитойдан келган шифокорлар амалий ишларга киришди

Аввал хабар қилганимиздек, коронавирусга қарши курашишда кўмак бериш учун юртимизга ташриф буюрган хитойлик тиббиёт мутахассислари амалий ишларни бошлаб юбордилар.

20:10 19 Апрель 2020
5-11-синфлар учун якуний давлат имтиҳонлари ўтказиладими ёки бекор қилинадими? — ХТВ вакили жавоб қайтарди

Жавоб: Халқ таълими вазирлиги ва тегишли давлат ташкилотлари 5-11-синф ўқувчилари учун босқичли назорат ва якуний давлат имтиҳонларини ўтказиш йўллари ёки бекор қилиш масаласини муҳокама қилмоқда. Ишлаб чиқилган таклифлар Махсус ҳукумат комиссияси муҳокамасига тақдим этилади. Халқ таълими вазирлиги Махсус ҳукумат комиссиясининг...

19:17 19 Апрель 2020
Тошкент шаҳрининг барча маҳаллаларида қулупнай савдосини ташкил этишга рухсат берилади

Бугун айни баҳорий неъматлар етилаётган пайт. Эртаки картошка, помидор, бодринг, саримсоқ пиёз, кўкатлар қатори гавҳар ранг резавор — қулупнай ҳам пишди. Илик узулдидан кейин бундай витаминга бой неъматлар нафақат белга, юракка куч-қувват бахш этади, балки барчамизнинг кайфиятимизни кўтаради, саломатлигимизни мустаҳкамлайди....

19:10 19 Апрель 2020
USAIDнинг мурувват ёрдами қаерга йўналтирилиши юзасидан батафсил ахборот берилди

Коронавирус пандемиясининг олдини олиш ва унинг салбий оқибатларини бартараф этиш мақсадида Ҳукуматимиз томонидан бир қатор амалий чоралар кўрилмоқда.

19:00 19 Апрель 2020
Карантин режимини бузганлик учун ўлим жазосини белгилаган мамлакат қайси?(инфографика)

Масалан, карантин қоидаларини бузганлик учун Хитойда 707 доллар жарима ёки 3 йил, оғир ҳолатларда 15 йилгача ҳатто ўлим жазоси, Италияда уч ойгача ёки 200 евролик жарима жазоси белгиланган. АҚШда бундай чоралар штатлар бўйича фарқланади. Масала, Вайомингда 10 минг долларгача жарима...

18:35 19 Апрель 2020
Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони ошди

2020 йил 19 апрель соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1543 нафарни ташкил қилмоқда.

18:14 19 Апрель 2020
Тошкент вилоятидаги постлардан бирида сохта подполковник ушланди(видео)

Ички ишлар ходимлари кийимини кийиб олиб, Тошкент вилояти Оҳангарон постига оқ рангдаги “Кобальт“ русумли машина ҳайдовчиси ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилди. Олиб борилган суҳбат ва суриштирув ишлари натижасида у ички ишлар формасини кийиб олиб, карантинни бузган сохта подполковник бўлиб чиқди.

17:59 19 Апрель 2020
Онаси туғруқхонага вертолётда етиб олган деҳқонободлик чақалоққа вилоят ҳокими совғаси топширилди

Онаси туғруқхонага вертолётда етиб олган деҳқонободлик чақалоққа вилоят ҳокими Зоир Мирзаевнинг совғаси топширилди, дея хабар беради «Дарё» мухбири.

17:51 19 Апрель 2020
​Мамлакатимиз илм-фани оғир жудоликка учради

Ахборот технологиялари соҳасидаги йирик олим, Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги Жўра Абдуллаев шу йил 18 апрель куни 93 ёшида вафот этди.

17:43 19 Апрель 2020

Янгиликлар тақвими

Кластер